Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ипак йўли» банки  савдони молиялаштириш дастури доирасида 2021 йил натижаларига мувофиқ, Халқаро молия корпорацияси томонидан Марказий Осиёнинг энг яхши эмитент банки деб топилди. Мукофот 2021 йил 22 декабрь куни «Ипак йўли» банкининг бош офиси биносида Халқаро молия корпорацияси томонидан топширилди.

Халқаро молия корпорациясининг ушбу мукофотини олиш «Ипак йўли» банкининг нафақат Ўзбекистон бозорида, балки Марказий Осиё минтақасидаги банклар орасида савдони молиялаштириш бўйича сифатли ва тезкор хизмат кўрсатувчи етакчи банклардан бири сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлайди. Шунингдек, «Ипак йўли» банки Халқаро молия корпорацияси билан 2020 йил савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганидан буён, бундай юксак натужаларга нисбатан қисқа вақт ичида эришди.

Халқаро молия корпорацияси Жаҳон банкининг таркибий тузилмаси бўлиб, дунёнинг ривожланаётган мамлакатларида барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, қашшоқликни камайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, инвестициялар ва халқаро молиялаштириш имкониятларини таъминлаш мақсадида 1956 йилда ташкил этилган.

«Ипак йўли» банки бундан буён ҳам савдони молиялаштириш соҳасида ўз инновацион ечимлари ва ҳар бир мижоз учун индивидуал ёндашувни таклиф этган ҳолда самарали фаолиятини давом эттиради ва ўз мижозларини хизматларининг сифати, эркинлиги ва тезкорлиги билан хурсанд қилиб қолади.

Батафсил

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда