ЎзТТВРМ ДУК раҳбари У. А. Шакиров ва Samsung Electronics CО., LTD корпорациясининг IM Business manager телекоммуникация бўлимининг бизнес менежери Ким Эун Воо ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар самарали ҳамкорликни мамнуният билан қайд этишди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикасига мобил қурилмаларни расмий равишда олиб кириш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, сертификатсиз товарлар етказиб беришни аниқлаш ва олдини олиш учун томонларнинг истиқболли ҳамкорлигини ривожлантириш, мобил қурилмаларни етказиб бериш ҳажми бўйича статистик маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш лозимлиги белгиланди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари Samsung Electronics CО., LTD компаниясининг расмий дилерлик шохобчалари сонини оширишга келишиб олишди.
Томонлар икки тарафлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш, эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш тарафдори эканликларини таъкидлаб ўтишди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)