Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тожикистон ва Афғонистоннинг электроэнергетека компаниялари 2022 йил учун Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Ҳужжат Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) ва «Барки тожик» компаниялари ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича имзоланди, дейилади афғон компаниясининг сайтида эълон қилинган қисқа хабарда.

Фото: маин.дабс.аф

Фото: маин.дабс.аф

Қайд этилишича, ҳужжатни ДАБС раҳбари Ҳафиз Муҳаммад Амин ва «Барки тожик» компанияси бош директори Мирзо Исмоилзода имзолаган. Хабарда ҳужжат имзоланган вақт ва жой, шунингдек, афғонистонлик истеъмолчилар учун етказиб бериладиган Тожикистон электр энергиясининг ҳажми ва нархи кўрсатилмаган. Лекин келишувга эришилган пайтдаги фотосурат илова қилинган.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат энергетика компаниялари бундай шартномаларни ҳар йилнинг охирида келгуси йил учун тузади.

Амалдаги шартномага кўра, Тожикистон 2021 йил охиригача Афғонистонга 1,5 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб бериши керак эди. Афғонистон ҳар бир киловаттга 110 кВ электр узатиш линияси учун 3 сент ва 220 кВ электр узатиш линияси учун 4,5 сент тўлайди.

Asia-Plus расмий статистик маълумотларга таяниб, хабар беришича, 2021 йилнинг 11 ойи давомида Тожикистон 94 миллион долларга яқин электр энергиясини экспорт қилган, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баравар кўпдир.

Афғонистондан ташқари, Тожикистоннинг электр энергияси Ўзбекистонга ҳам етказиб берилади.

Тожикистонда 2021 йилнинг 11 ойида электр энергияси ишлаб чиқариш 18,7 миллиард киловатт-соатни ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга кўпдир, дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?