• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» ўз сафида ҳаракатни обрўсизлантирган 2 мингга яқин кишини аниқлади

    Афғонистонда «Толибон» ҳаракати томонидан тузилган Тозалаш комиссияси ҳаракат аъзолари орасидан толибларнинг обрўсини тўккан 1895 кишини аниқлади. Бу ҳақда «Толибон» матбуот котиби Иномулла Саманганий Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Тозалаш комиссияси «Толибон» томонидан бир ой олдин тузилган. Ҳаракат шу тариқа афғонистонликларнинг «Толибон» жангариларининг репрессиялари ва ўзбошимчаликлари ҳақидаги кўплаб шикоят ва хабарларига жавоб қайтарган.

    Ушбу комиссия ҳаракатнинг марҳум асосчиси мулла Умарнинг ўғли мулла Муҳаммад Ёқуб бошчилигидаги «Толибон» Мудофаа вазирлигига бўйсунади. Унинг асосий вазифаси сафда ўз ҳаракатлари билан толибларни «ёмонотлиқ қилаётган» шахсларни аниқлашдан иборат.

    Саманганийнинг таъкидлашича, бир ой давомида аниқланган «зараркунандалар»нинг бир қисми ҳибсга олиниб, уларнинг ишлари судга юборилган.

    Шунингдек, Afghanistan.ru Саманганийга таяниб, хабар беришича, «Толибон» муваққат маъмурияти раҳбари ўринбосари мавлавий Абдул Кабир афғон сикхлари ва индуистлари вакиллари билан учрашув ўтказган.

    У Афғонистонни барча «афғонлар учун умумий уй» деб атаган ва мамлакатнинг янги ҳукумати барча этник озчиликлар хавфсизлигини таъминлашига кафолат берган. «Мамлакатдаги барча этник гуруҳлар ва фуқаролар хавфсизликда яшаш ҳамда давлат тараққиётига ҳисса қўшиш ҳуқуқига эга», — деган мавлавий Абдул Кабир.

    Ўз навбатида, сикхлар ва индуистлар вакиллари Афғонистонни ривожлантиришда доим иштирок этиб келганини ва бундан кейин ҳам конструктив рол ўйнашга тайёрлигини айтиб, улардан тортиб олинган ерларни қайтаришни сўраган.

    Бундан аввал «Толибон» Афғонистондаги ҳазоралар жамоаси вакиллари билан ҳам учрашиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга ваъда берганди.

    Афғонистонда толиблар у ёки бу шаклда ҳокимиятга қайтиши маълум бўлган сўнгги икки йил ичида ҳаракатнинг сафи кенгайган. Жорий йилнинг август ойи ўрталарида Кобул босиб олинганида, «Толибон» жангарилари сони 100 минг кишига етганди.

    Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг, юқори мартабали «Толибон» амалдорлари ағдарилган ҳукуматнинг собиқ амалдорлари ва хавфсизлик кучларига қарши репрессия уюштирмасликка ишонтирган эди. Бироқ ижтимоий тармоқларда собиқ ҳукуматга ишлаган ёки Афғонистонда 20 йил бўлган хорижий қўшинлар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг ҳибсга олингани ва ўлдирилгани ҳақида мунтазам хабарлар пайдо бўлмоқда. Журналистлар ва фуқаролик фаолларига нисбатан ҳам репрессиялар амалга оширилаётгани айтилмоқда.

    Одатда, «Толибон» расмийлари ҳаракат аъзоларининг бундай воқеаларга алоқадорлигини рад этади ёки тергов қилишга ваъда бериб, амалда натижа кўрсатмайди. Бундан ташқари, жойларда толиблар ўз қариндошларига уй-жой бериш мақсадида, пуштун бўлмаган этник гуруҳлар вакилларининг мол-мулкни тортиб олаётгани ёки мажбуран уйидан чиқариб юбораётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

    Мавзуга доир: Amnesty International инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Афғонистондаги ҳарбий жиноятларни тергов қилишга чақирди

    25.12.2021, 13:03   Изоҳ (0)   32333
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон ва Ироқ генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши юзасидан қўшма баёнотни имзолади

    25.12.2021, 12:10

    Греция яқинида мигрантлар бўлган қайиқ ағдарилиб кетди

    25.12.2021, 11:09

    Мексикада бедарак йўқолганлар сони 95 минг кишини ташкил этмоқда. Ҳукумат одамларни идентификациялаш маркази очишни ваъда қилди

    25.12.2021, 09:01

    Хитой АҚШнинг Шинжондан товарларни импорт қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунига жавоб қайтаради

    24.12.2021, 21:14

    «Толибон» аёлларга эркаклар ҳамроҳлигисиз шифокор қабулига боришни тақиқлади

    24.12.2021, 20:40

    Фото: 2021 йилнинг энг бадавлат миллиардерлари

    24.12.2021, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.