Украиналик машҳур шоумен ва актёр Никита Жигурда россиялик блогер Александр Шпак билан жангда мағлуб бўлди.
41 ёшли Шпак ва 60 ёшли Жигурда ўртасидаги жанг «Наше Дело» поп-MMA мусобақаси доирасида бўлиб ўтди. Жангчилар аралаш жанг санъати қўлқоплари билан ҳаракат қилган бўлса ҳам, жанг бокс қоидалари бўйича бўлиб ўтди. Иккинчи раундда Шпак рақибини нокаутга учратди.
Шпак учун ушбу жанг поп-MMA’даги дебют бўлган бўлса, Жигурда бунга қадар икки марта жанг қилиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонганди. Никита дастлаб депутат Виталий Милоновдан, кейин эса телебошловчи Отари Кушанашвилидан устун келган. Жигурда Кушанашвилини уч марта нокдаун ҳолатига туширган, Отарининг учинчи марта йиқилишидан сўнг жанг тўхтатилган.
Изоҳ (0)