• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қўзиқорин

    Испанияда егулик учун саккизоёқларни етиштирадиган биринчи ферма очилиши мумкин. Олимлар қарши: чунки улар одамларга жуда ўхшайди

    Кўплаб давлатларда — Осиёдан тортиб Ўрта Ер денгизига қадар саккизоёқлар истеъмол қилинади. Ҳар йили дунё бўйлаб 350 минг тоннага яқин саккизоёқ ушланади, бу 1950 йилга кўрсаткичлардан ўн баробарга кўп. Табиатдаги саккизоёқлар сони мунтазам камайиб бормоқда, нархлари эса кўтариляпти. Бу турли давлатлардаги кўплаб компанияларни ушбу ҳайвонларни кўпайтириш бўйича тадқиқотларни бошлашга ундамоқда. Бу ҳақда BBC News’га таяниб, Meduza хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Штаб-квартираси Испанияда жойлашган Nueva Pescanova трансмиллий корпорацияси Канар оролларида саккизоёқлар етиштирувчи фермани қуриб, 2023 йилдан уларни сотишни йўлга қўймоқчи. Фермани Гран-Канария оролидаги Лас-Палмас шаҳрида очиш режалаштирилган. У ерда йилига 3 минг тоннагача саккизоёқ гўшти етиштирилиши мумкин. Компаниядагиларнинг маълум қилишича, тижорий ферма ёввойи табиатдан саккизоёқлар тутишни камайтиришга имкон беради.

    Nueva Pescanova BBC News журналистларининг кўплаб сўровларига жавоб қайтармай, саккизоёқлар қандай шароитда етиштирилишини, улар сақланадиган аквариумлар ўлчами қандай бўлиши, нима билан боқилиши ва қайси усулда сўйилишини ошкор этмаган.

    Nueva Pescanova режаларини 2019 йилда халқаро тадқиқот гуруҳи қоралаган эди, унинг иштирокчилари егулик мақсадида саккизоёқларни ёпиқ шароитда кўпайтириш — бу «этик ва экологик сабабларга кўра» ёмон ғоя. Уларнинг сўзларига кўра, саккизоёқлар мураккаб нерв тизими ва катта мияга эга, рангини ўзгартириш, алоҳида одамларни таниш ва ўйнаш орқали атроф-муҳитга мослаша олади.

    Compassion in World Farming (CIWF) ташкилоти 2021 йилнинг октябрида турли мамлакатлар ҳукуматларига, жумладан, Испанияга мурожаат қилиб, саккизоёқларни тижорий мақсадларда етиштиришни тақиқлашни сўраган. Ташкилотдагиларнинг таъкидлашича, ҳозирда бу ҳайвонларни «инсоний сўйиш»нинг илмий жиҳатдан тасдиқланган усули йўқ.

    CIWF тадқиқоти раҳбари доктор Елена Лара BBC News билан суҳбатда Nueva Pescanova’ни танқид қилган. «Булар ажойиб ҳайвон. Улар ёлғиз яшайди ва жуда ақлли. Шу сабабли уларни когнитив симуляция йўқ бўш аквариумларга жойлаштириш нотўғри», — дейди Елена Лара. Унинг ҳисоблашича, «Менинг устозим — саккизоёқ» (My Octopus Teacher) ҳужжатли фильмини кўрган ҳар қандай инсон буни тушунади.

    Бристол университетидан бўлган биолог, доктор Якоб Витер эса журналистлар билан суҳбатда инсон ва саккизоёқнинг аждоди умумий экани ва у 560 миллион йил олдин яшаганини маълум қилган. Олимнинг сўзларига кўра, инсонлар ва саккизоёқларнинг умумий жиҳатлари жуда кўп: интеллект, турли вазифаларни уддалаш қобилияти, ўйинқароқлик, қизиқувчанлик.

    Доктор Елена Лара Nueva Pescanova’нинг компания фермаси ёввойи табиатдаги саккизоёқлар тутилишини қисқартириш имконини беради, деган асосларини мантиқсиз деб атаган. «Бу балиқчилар камроқ тутишини билдирмайди», — дейди у. Ларанинг қўшимча қилишича, саккизоёқларни етиштириш ёввойи балиқлар захирасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Саккизоёқлар — йиртқич ҳайвон ва улар омон қолиши учун ўз оғирлигидан икки—уч баробар кўпроқ овқатланиши керак. Ҳозирда тутиладиган балиқларнинг учдан бир қисми ёввойи ҳайвонларни боқишга сарфланади. Шу сабабли саккизоёқларни боқишга тутилган балиқлар йўналтирилади.

    Яқинда Буюк Британияда саккизоёқлар краб ва қисқичбақалар билан бир қаторда онгли мавжудот дея тан олинди. Бу экспертлар гуруҳи 300 дан ортиқ илмий тадқиқотларни таҳлил қилиб, саккизоёқлар роҳатланиш, хавотир ва хурсандчилик, шунингдек, оғриқ ва азобни ҳис қила олади, деган хулосага келганидан сўнг амалга ошган.

    «Улар фавқулодда мураккаб жонзот. Ўйлайманки, агар уларни кўпайтириш ва егулик сифатида истеъмол қилишни истасак, буни ҳурмат қилишимиз керак», — дейди доктор Винер.

    Мавзуга доир: 

    • Австралия қирғоқларида саккизоёқлар шаҳри топилди
    • «Еяётганингизда у қимирлайди»: Дунё мамлакатларидаги энг антиқа егуликлар (фото)

    23.12.2021, 08:54   Изоҳ (0)   35589
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мадагаскарда 57 ёшли вазир вертолёт ҳалокатидан омон қолди. У балиқчиларга йўлиққунча соҳилга қараб 10 соат сузган, қирғоққа етгандан сўнг ишга чиқишга тайёрлигини...

    22.12.2021, 21:39

    Фото: Америкадаги тушлик қилиш учун ресторанга борадиган олмахон

    17.12.2021, 11:23

    Том Круз «Уддалаб бўлмас топшириқ» фильмини суратга олиш жамоасига 300 дона торт юборди

    16.12.2021, 16:23

    Time журналининг «Йил одами» тақдирлаш маросимига бирваракайига икки Маск — Илон ва унинг ўғли Х Æ А-12 келди

    15.12.2021, 19:57

    SpaceX атмосферадан карбонат ангидрид ажратиб олиб, уни ракета ёнилғисига айлантириш дастурини ишга туширмоқда

    15.12.2021, 06:16

    Джинси шимлардаги кичкина чўнтак қандай вазифани бажаради?

    14.12.2021, 14:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди




    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35

    Иссиқда эҳтиёткорлик билан ичинг: қаҳва ёзда организмга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 26 июл, 13:25

    Таиланд Камбоджа билан чегарадаги баҳсли чўққини назоратга олди

    Дунё | 26 июл, 13:05

    Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди

    Ўзбекистон | 26 июл, 12:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 26 июл, 12:30

    Айдан Шенердан Ҳанде Эрчелгача: жаҳонга машҳур турк актрисалари 

    Кино | 26 июл, 12:20

    Трамп ёнғиндан жабрланганларга ажратилган 100 млн доллар йўқолгани ҳақида маълум қилди

    Дунё | 26 июл, 11:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.