«Уддалаб бўлмас топшириқ-8»ни суратга олиш жараёнлари давом этаётган бир вақтда бош қаҳрамон ижрочиси Том Круз фильм жамоасини Рождество арафасида хурсанд қилишга қарор қилган.
Актёр севимли новвойхонасида пиширилган 300 дона торт ортилган самолётни Лос-Анжелесдан Буюк Британияга юборган. The Sun нашрида ёзилишича, бунинг учун Круз бир неча минг доллар сарфлаган.
«Бу ғалати туюлиши мумкин, аммо Том ақл бовар қилмас даражада сахий одам ва у фильм устида у билан бирга ишлаётган ҳаммани хурсанд қилишни истади», — деган манба.
Аввалроқ Том Крузнинг «Уддалаб бўлмас топшириқ-8»ни суратга олиш майдончасидаги суратлари тарқалгани, актёрнинг семириб кетгани мухлислар эътирозига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)