• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин полициячиларнинг ваколатини кенгайтирувчи қонунни имзолади. Уларга фуқароларнинг автомобилларини тинтув қилишга рухсат берилди

    Россия президенти Владимир Путин полиция ходимларининг ваколатларини кенгайтирувчи қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди, деб ёзади «РБК».

    Фото: kremlin.ru

    Фото: kremlin.ru

    Асосий янгиликлардан бири — полиция ходимларига транспорт воситасини очиш ва унга кириш ҳуқуқи берилди. Эндиликда полиция тартибсизликлар ва фавқулодда вазиятларда фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ёки уларнинг хавфсизлигини таъминлаш; жиноятни бостириш ёки террорчилик ҳаракати хавфи ҳақидаги хабарни текшириш; бахтсиз ҳодисанинг ҳолатларини аниқлаш учун автомашиналарни очиши мумкин.

    Бундан ташқари, ички ишлар ходимларига жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчиларни, воқеа жойида ушланганларни, шунингдек, жабрланувчилар ёки гувоҳлар томонидан жиноят содир этгани айтилган шахсларни ушлаб туриш учун автомашиналарни очишга рухсат берилади. Яна бир ҳолатда — агар автомашинада маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган маст киши борлигини «тасдиқловчи асослар мавжуд бўлса», машинани тинтиш мумкин.

    Қонунга кўра, автомобилни очишдан олдин полиция ходими ўзини таништиради, ҳужжатларини тақдим этади, ўз ҳаракатларининг сабаби ва асосларини, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради («вақт ўтказиш ҳаёт ва соғлиқ учун хавф туғдирадиган» ҳоллар бундан мустасно). Агар ўша пайтда машина эгаси унинг ёнида бўлмаса, полиция уни воқеа ҳақида 24 соат ичида хабардор қилиши керак.

    Шунингдек, қонун ички ишлар ходимларининг турар жой ва бошқа биноларга, ер ва ҳудудларга ҳибсга олиш учун киришдаги ваколатларини кенгайтиради. Ҳужжатнинг аввалги таҳририда полиция жиноятда гумонланувчиларни қўлга олиш учун уйларга кириши мумкин эди. Янги таҳрирда эса полиция жиноятда гумон қилинганларни фақат жабрланувчилар ва гувоҳларнинг сўзлари билан ҳам ҳибсга олиши мумкинлиги айтилган.

    Россия ҳукумати полиция ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини 2020 йил май ойида Давлат Думасига тақдим этганди, шу йилнинг 8 декабрида қуйи палата уни учинчи — якуний ўқишда қабул қилди.

    Бундан ташқари, Путин Россия субъектларида давлат ҳокимиятини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни ҳам тасдиқлади, деб ёзади «РБК». Янги қонунга кўра, Россия таркибига кирувчи ҳудудлар раҳбарлар энди президент деб аталмайди.

    «Россия Федерацияси субъектининг энг юқори мансабдор шахси лавозими Россия Федерацияси субъектининг номини кўрсатган ҳолда «раҳбари» деб аталади. Бундай номда давлат раҳбари — Россия Федерацияси президенти лавозимининг номини ташкил этувчи сўзлар ва иборалар ишлатилиши мумкин эмас», — дейилади янги қонуннинг 20-моддаси 4- ва 6-бандларида.

    Ҳужжат ҳали кўриб чиқилаётган пайтда Татаристонда норозиликка сабаб бўлганди, чунки минтақа раҳбари лавозими «Татаристон Республикаси президенти» деб аталади. Татаристон парламенти қонун лойиҳасига қарши чиққан, улар ҳужжат қоидаларини Россия конституциявий тузумининг асосларига зид деб атаганди.

    Татаристон Россия таркибидаги унинг раҳбари президент деб аталувчи ягона ҳудуд бўлиб қолмоқда.

    «Давлат ҳокимиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қонунда, шунингдек, ҳудуд раҳбарларига кетма-кет икки мартадан ортиқ сайланиш ҳуқуқи берилган, президентнинг ҳудуд раҳбарларини ишончни йўқотган тақдирда лавозимидан четлаштириш ҳуқуқи эса мустаҳкамланган.

    Қонун ҳудудларга субъект раҳбари сайланиши мумкин бўлган муддатларнинг максимал сонини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқини беради. Аввал ваколат муддати бир хил — беш йил этиб белгиланганди. Шу билан бирга, қонунда 30 ёшдан ошган, яшаш учун рухсатномаси ёки бошқа давлат фуқаролигига эга бўлмаган шахс ҳудуд раҳбари бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

    Ҳудуд раҳбари бир вақтнинг ўзида бошқа ҳақ тўланадиган ишда ишлай олмайди. Унга хорижий нотижорат ташкилотлари раҳбариятида ишлашга рухсат берилмайди.

    Ҳудуд раҳбари ҳар қандай асослар бўйича ишончни йўқотгани муносабати билан ёки ҳудуднинг қонун чиқарувчи кенгаши томонидан ишончсизлик билдирилганидан кейин президент томонидан лавозимидан четлатилиши мумкин. Илгари президент коррупция ёки манфаатлар тўқнашуви фактлари туфайли ишонч йўқолган ҳудуд раҳбарларини лавозимидан четлаштириши мумкин эди.

    Мавзуга доир:

    • Путин 84 ёшигача президентликда қолиш режалари ҳақидаги саволга жавоб берди
    • Путин меҳнат муҳожирларини дактилоскопик рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қонунни имзолади

    22.12.2021, 18:55   Изоҳ (0)   20489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Украинага бостириб кирадиган бўлса, АҚШ Россияга телефон экспортини тақиқлаши мумкин

    22.12.2021, 17:54

    «Омикрон» штаммидан ташвишга тушган Туркманистон президенти чегарадан олиб кирилаётган маҳсулотларни кузатиш бўйича топшириқ берди

    22.12.2021, 17:09

    Франциянинг Реюнон оролида вулқон отилиши бошланди (фото)

    22.12.2021, 16:16

    Рамзан Қодиров: «Туркия Россияда жиноят содир этган террорчиларга бошпана берди»

    22.12.2021, 15:05

    Мьянмада содир бўлган кўчки оқибатида 100 га яқин одам бедарак йўқолди

    22.12.2021, 14:37

    «Омикрон» дунёнинг 106 мамлакатида аниқланди

    22.12.2021, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг олд камераси кўринмас бўлади

    Технологиялар | 21 июн, 13:25

    Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган болани қўшни йигит қутқарди

    Ўзбекистон | 21 июн, 13:00

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари Марям Узерли ва Каан Урганжиоғлу янги сериалда биргаликда суратга тушмоқда

    Кино | 21 июн, 12:50

    Ўзбекистонда кўчалар қанча ёритиш ускуналари ёрдамида ёритилади?

    Ўзбекистон | 21 июн, 12:30

    Сайёрадаги эртакнамо кўринишга эга масканлар

    Лайфстайл | 21 июн, 12:15

    Бола ёмон баҳо олса ота-оналар қандай йўл тутиши керак? Педагог жавоб берди

    Лайфстайл | 21 июн, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.