Ўзбекистон йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотларини тақдим этамиз.
Наманганда Nexia-3 ва юк машинаси тўқнашувида 2 киши жароҳатланди.
2021 йилнинг 20 декабрь куни соат 16:00 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 автомобиль йўлининг 65-километрида ҳайдовчи М.Б. (2000 йилда туғилган) бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда ҳайдовчи А.B. (1984 йилда туғилган) бошқарувидаги MAN юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда Nexia-3 да бўлган йўловчилар О.М. (2000 йилда туғилган) ва М.З. (2002 йилда туғилган) тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Термизда Nexia-3 велосипедчини уриб кетди.
2021 йилнинг 17 декабрь куни соат 11:30 ларда «Байналмилал» маҳалласи Амир Темур кўчасида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган велосипедчи ўзи билан бир йўналишда келаётган Nexia-3 олдига тўсатдан чиқиб кетган.
Оқибатда велосипедчи оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Воқеа содир бўлган йўлда ёритгичлар йўқлиги ва йўлнинг кенглиги талабга жавоб бермаслиги аниқланган.
Мавзуга доир:
- Танишининг Gentra’сини олиб қочган шахс дарахтга бориб урилди, қоида бузган Spark Lacetti билан тўқнашди. ЙТҲлар тафсилоти
- Ангренда икки юк поезди тўқнашуви оқибатида 20 та вагон ағдарилди (видео)
- Мактаб ўқувчиси отасининг Tracker’ида ногиронни уриб юборди, Қаршида ҳаракатланиб кетаётган «Газель» ёниб кетди. ЙТҲ тафсилотлари
Изоҳ (0)