• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиззах вилояти Кенгаши депутатларига мажлисда вилоят ҳокимига савол бериш тақиқланди

    Ижтимоий тармоқларда Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг 20 декабрь кунига белгиланган сессиясида вилоят ҳокими Эргаш Солиевнинг мурожаатнома йўллаши (айни вақтда бўлиб ўтмоқда) ва унда депутатлардан ҳокимига савол бермаслик талаб қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг 24 сессияси, 2021 йил май

    Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг 24 сессияси, 2021 йил май
    Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

    Таъкидланишича, шаҳар ва туман кенгашларининг депутатлари, доимий комиссиялар раислари ва котибиятлар раҳбалари расмий формада (оқ кўйлак, қора шим, галстук, депутатлик нишони, гувоҳномада) ташриф буюриши керак.

    Шунингдек, вилоятдаги кенгашлар котибиятлари мудирларига йўлланган хатда сессияга телефон билан қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилмоқда. Бундан ташқари, мажлис иштирокчилари залда соат 09:00 да бўлиши, рўйхатдан ўтиши ва белгиланган жойини 09:30 да эгаллаши керак. Сессияда саволлар берилмайди.

    Эргаш Солиев

    Эргаш Солиев
    Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

    «Агар сессия кун тартиби бўйича интервью берадиганлар бўлса, вилоят ҳокими мурожаатидан келиб чиқиш лозим ҳамда сессия бўлиб ўтаётган жараёнда саволлар берилмайди», — дейилган хатда.

    Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ёзишича, унга жиззахлик депутатлар «сессиясда мазкур чекловларга талаблар вилоят кенгаши котибияти мудирининг ташаббуси билан қилинганини» айтган.

    «Яъни котибият мудири бўлган депутатнинг ўзи депутатларга чеклов ўрнатмоқчи», — дея фикр билдирган депутат.

    У, шунингдек, депутат — халқ вакили эканлиги, у халқ номидан ҳар қандай мансабдор шахсга ва умуман ҳар қандай оддий фуқаро ҳам ҳокимга савол беришга ҳуқуқи борлигини эслатиб ўтган.

    «Жиззах ҳуқуқий мақомига кўра қандай ҳудуд? Билишимизча, у ҳамон Ўзбекистон такибидаги битта вилоят. Депутатда мол-мулкига нисбатан ҳам дахлсизлик ҳуқуқи мавжудлиги сабабли, сессияга шахсий телефонлари билан киритмаслик бўйича чеклов ўрнатилиши ҳам ғайриқонуний», — деб ёзади Кушербаев.

    У Жиззах ҳам Конституцияси бор Ўзбекистоннинг бир қисмидаги ҳудуд сифатида Ўзбекистон қонунларига амал қилиши ва ҳокими депутатларнинг саволларига жавоб беришига умид билдирган.

    Котибиятнинг муносабати

    Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг 23 сессияси, 2021 йил май.

    Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг 23 сессияси, 2021 йил май.
    Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

    Жиззах вилояти ҳокимияти матбуот хизмати вилоят Кенгаши котибиятининг муносабатини эълон қилди.

    Таъкидланишича, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг регламентига асосан, депутатлар депутатлик одоби ва талабларидан келиб чиққан ҳолда ўтказиладиган сессияларга расмий кийимда келиши керак бўлади.

    Ссессия йиғилиши вилоят телевиденияси ҳамда ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри ёритилишини инобатга олган ҳолда сессия йиғилишига халақит бермаслик мақсадида телефон овоссиз ҳолатга келтириш тавсия этилган. Айрим туманларнинг узоқлиги сабабли регламентга асосан, депутатларнинг сессия йиғилишига кечикиб келишига йўл қўймаслик учун эслатилган», — дейилади муносбатда.

    Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари регламентининг 61-моддасига асосан, вилоят ҳокими ҳар йили вилоят Кенгашига ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисобот тақдим этиши белгиланган.

    «Ушбу сессия кун тартибига киритилган (вилоят ҳокимининг) мурожаатномаси барча депутатлар иштирокида доимий комиссиялар йиғилишида батафсил муҳокама этилган ҳамда сессиядан кейин очиқ тарзда матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган ва депутатлар матбуот анжуманига таклиф этилган», — дея қайд этилади хабарда.

    Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ҳамда депутатлар томонидан савол-жавоблар ўтказилиши белгилангани ҳам қўшимча қилинган.

    «Депутат — мактаб ўқувчиси эмас»

    Расул Кушебаевнинг ёзишича, ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг, депутатларга телефон олиб киришга рухсат берилган, бироқ «овозсиз режимни» ёқиб қўйиш талаб этилган. Шу билан бирга у «расмий кийим» борасидаги талабга тушунмаганини таъкидлаган.

    «Чунки ўзим ҳам ‘расмий кийим’ нима эканини билмайман. Қонунчиликда бунинг тушунчаси йўқ афсуски: европача костюмми, қора кўйлакми ёки миллий чопонми ҳалиям номаълум», — дейди у.

    Депутат, шунингдек, депутатларга мактаб ўқувчисидек муомалада бўлинишига йўл қўймаслик кераклигини эслатиб ўтган.

    «Фақат бир нарсани эсдан чиқармаслик керак: депутат мактаб боласи эмас, у минглаб одамлар томонидан сайланган, мустақил шахс. Оқ кўйлакда кел, телефонни ўчириб кел, саволсиз кел, каби гаплар мактаб боласига айтилади. Ўзи ‘Кенгаш раиси масаласи’ ҳал бўлмагунча маҳаллий депутатлар ишида ўнгланиш бўлмаслиги кўриниб турибди», — деб ёзади Расул Кушербаев.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 15 сентябрида президент «Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Улар халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятига ташкилий-техник ва бошқа хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Олдинлари бу билан ҳокимликлар аппарати шуғулланган бўлиб, бу ҳокимиятларнинг бўлиниши тамойилига зид эди. Сенат раиси Танзила Норбоева депутатлар узоқ йиллар давомида алоҳида котибиятнинг ташкил этилиши тўғрисида орзу қилганларини таъкидлаб ўтганди.

    20.12.2021, 12:40   Изоҳ (0)   27014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Зомин» туристик зонаси дирекциясига директор тайинланди

    20.12.2021, 12:19

    Ўзбекистонда 21 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    20.12.2021, 11:43

    Ўзбекистон мактабларида Янги йил байрамини ўтказиш тақиқланди — ХТВ

    20.12.2021, 11:28

    «Ўзгидромет» 21 декабрь куни айрим ҳудудларда кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди

    20.12.2021, 10:48

    Тошкентда бир ҳафта ичида иккинчи Mercedes автобусида ёнғин чиқди

    20.12.2021, 10:23

    Кучли ёғингарчиликдан сўнг Наманган шаҳар кўчаларини сув босди (видео)

    20.12.2021, 09:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.