Футбол бўйича Италия А Сериясининг 18-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 19 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Турнинг марказий ўйини «Милан» ва «Наполи» жамоалари ўртасида кечди. Учрашувнинг 5-дақиқасида Энес Элмаз томонидан урилган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Ушбу ғалабадан кейин «Наполи» очколарини 39 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди. «Милан» (39) эса учинчи поғонага тушиб кетди.
А Серия
18-тур баҳслари
19 декабрь, якшанба
«Милан» — «Наполи» 0:1
Гол: 0:1 – 5 Элмаз.«Милан»: Меньян, Флоренци (Калулу, 86), Романоли, Томори, Балло-Туре, Крунич (Saleмакерс, 63), Кессиэ, Тонали (Беннасер, 78), Ибраҳимович, Браҳим Диас (Жиру, 63), Junior Мессиас (Кастильехо, 78).
«Наполи»: Оспина, Малкюи, Жезус, Рраҳмани, Ди Лоренцо, Демме (Лоботка, 54), Зелиньски (Унас, 77), Замбо-Ангисса, Элмаз (Гулям, 86), Петанья (Мертенс, 78), Лосано (Политано, 77).
Огоҳлантиришлар: Ди Лоренцо (33), Малкюи (67).
Изоҳ (0)