АҚШнинг Флорида штатида Тошкент вақти билан 19 декабрь тонгида бокс кечаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий воқеаси YouTube блогер Жейк Пол ва UFC собиқ чемпиони Тайрон Вудли ўртасидаги реванш жанги бўлди.
Дастлабки уч раунд фаол курашларга бой бўлди ва асосан Жейкнинг зарбалари билан ёдда қолди. 4–5-раундларда темп пасайиб кетди. 6-раундга келиб Пол кучли ўнг қўл зарбаси билан рақибини чуқур нокаут ҳолатига туширди.
Шу тариқа блогер иккинчи жангда ҳам Вудлидан устун келди. Улар ўртасидаги дастлабки жанг 2021 йилнинг август ойида бўлиб ўтган ва унда Жейк Пол очколар ҳисобига ғалаба қозонганди.
Қайд этиш керак, Вудли реванш жангига қисқа муддат тайёргарлик кўрди. Аслида Пол Томми Фьюрига қарши жанг ўтказиши керак эди. Бироқ Фьюри жароҳат сабаб жангдан воз кечганди.
Изоҳ (0)