Футбол бўйича Германия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган ўйинлар 18 декабрь, шанба куни бўлиб ўтди.
«Боруссия Д» Берлинда «Ҳерта» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 31-дақиқасида дортмундликлар футболчиси Юлиан Брант ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда мезбонлар Ишак Белфодил голи ва Марко Рихтернинг дубли эвазига олдинга ўтиб олди. 83-дақиқада Стеффен Тиггес ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо бу гол меҳмонларнинг мағлубиятдан қутулиб қолишга етарли бўлмади.
Марко Розе шогирдлари 34 очко билан иккинчи ўринда қолди. «Ҳерта» эса ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 20 тага етказди ва 12-ўринга чиқди.
Бундеслига
17-тур баҳси
18 декабрь, шанба
«Ҳерта» –«Боруссия Д» 3:2
Голлар: 0:1 – 31 Брандт, 1:1 – 51 Белфодил, 2:1 – 57 Рихтер, 3:1 – 69 Рихтер, 3:2 – 83 Тиггес.«Ҳерта»: Шволов, Пекарик (Зефейк, 55), Штарк, Торунарига, Миттельштедт, Дарида (Тузар, 72), Аскасибар, Эккеленкамп (Зельке, 87), Белфодил (Платтенҳардт, 87), Маолида, Рихтер (Гехтер, 72).
«Боруссия Д»: Ҳиц, Менье (Вольф, 72), Витцель (Загаду, 72), Pongрачич, Шулс (Геррейру, 72), Жан, Брандт (Тиггес, 81), Дауд, Ройс (Азар, 58), Мален, Ҳоланд.
Огоҳлантириш: Pongрачич (90).
Изоҳ (0)