• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Қизларга мактуб»: Ажрашиш фожиа эмас, аммо...

    «Дарё» «Қизларга мактуб» лойиҳаси доирасида турмуш зарбаларига енгилмай, ривожланишдан тўхтамаган, ҳаётда ўз ўрнини топаётган аёлларнинг мактубларини чоп этишда давом этади.

    Бу галги қаҳрамонимиз — бир фарзанди билан турмушидан ажрашган таниқли визажист Муаззам Жўраева.

    Муаззам Жўраева — халқаро тоифадаги визажист. 1994 йил Фарғона вилояти Ёзёвон туманида туғилган. Mua Studio асосчиси. 5 йилдан бери визажист бўлиб ишлайди. Бир нафар ўғли бор.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Болалигимда жуда қўрқоқ ва уятчан бўлганман

     

    Болалик пайтимни эсласам, негадир кўзим ёшланади. Оиланинг эркаси-ю, лекин жуда уятчан, қўрқоқ эдим. Шунгами, ҳар қандай зиддият, келишмовчиликдан чўчирдим. Ҳозир бутунлай бошқа одамга айланганман.

    Мактабда аълочи, фаол эдим. Журналистикага жуда қизиққанман. Тадбирларда бошловчилик қилардим, мақолалар ёзардим. Телевидениеда бир муддат мухбир ҳам бўлдим.

    Ўрта мактабни тугатиб, икки марта Миллий ва Жаҳон тиллари университетларининг журналистика факультетига ўқишга топширдим, афсуски, киролмадим. Имтиҳонга яхши тайёргарлик кўрганман, тестдан кўрсаткичларим юқори эди. Бироқ ижодий синовдан қанча ҳаракат қилмай, негадир баҳом паст чиқаверарди.

    Иккинчи марта ҳам ўқишдан йиқилганимда қаттиқ тушкунликка тушиб қолдим. Кейин уйимизга тинмай совчи жўнатаётган бир йигитга турмушга чиқишга қарор қилдим. Ўша пайтда эрга тегиш «муаммо»дан қутилишнинг ягона чораси бўлиб кўринган. Хуллас, 19 ёшимда пойтахтда яшайдиган йигитга узатилдим. Хўжайиним журналист бўлишимни истамади. Шу билан бу соҳани тарк этдим.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Хиёнат ёки зўравонликнинг қурбони бўлмадим, лекин...

    Турмушимда бахтли кунлар, ёрқин лаҳзалар кўп бўлди. Эрим тотув яшашимиз учун қаттиқ ҳаракат қилди. Шулар қатори мен кутмаган вазиятлар ҳам бўлди.

    Тўғри, мен хиёнат ёки зўравонлик қурбони бўлмадим. Аммо биз икки хил инсонлар эдик. Мақсадларимиз ҳам турлича эди.

    Турмуш ўртоғим шундай феъл-атворли инсон эди: айтганини қилсангиз сизни дунёдаги энг бахтли аёлга айлантирарди, йўқса...  Мен эса истакларим ҳисобга олинишини хоҳлардим. Орзуларимни рўёбга чиқариши учун бошқачароқ йўл тутишим керакмиди, билмадим.

    Хуллас, туғруқдан кейинги депрессия, тинимсиз тортишув, тушунмовчилик сабаб иккимиз ҳам совиб боравердик. Охири, умуман, бирга яшагимиз келмай қолди. Ажрашиш энг яхши йўл бўлиб кўринди.

    Тушундимки, оилалар фақат хиёнатдан ёки зўравонликдан эмас, икки инсоннинг бир-бирига руҳан, маънан тўғри келмаганидан ҳам бузиларкан.

    Уч йиллик турмушимиздан сўнг 1 ёш-у 7 ойлик чақалоғимни олиб уйдан кетдим.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Эримникидан кетган пайтим, Миллий университетда ўқирдим. Эндигина биринчи курсни тугатгандим. Академик таътил олдим. Ўшанда ота-онамга айтиб, контрактимни тўлатсам бўларди, лекин бола билан ўқишни қандай эплайман деб қўрққанман. Одам қоронғиликда «Энди нима бўлади?» деб ўйларкан.

    Отамникига бордим. Дадам қаттиқ ранжиди. Уларни бу аҳволда кўриш оғир эди. Тўнғичим деб, элдан ортиқ қилиб, орзу-ҳаваслар билан узатишганди-да.

    Дадам, умуман, кулмай қўйди. Онам ҳам ғамга ботди. Уларнинг бунчалик хафа бўлишларини тасаввур қилмагандим. Қолаверса, қариндош-уруғ, қўни-қўшнининг ортиқча гап-сўзи... Чидолмай, Тошкентдаги холамникига кетдим.

    21 ёшимда бутунлай ёлғиз қолдим

    Ота-онам ўзига тўқ инсонлар эди, эрим ҳам. Ўша пайтлари дадам уй, машина олиб беради, мени пул билан таъминлайди, деб ўйлардим. Кутганман, кутганман, лекин сўролмаганман. Чунки дадам Фарғонага борганимда «Эрингникига қайтиб кет, яраш» деганди. Мен эса у уйга қайтиб боролмасдим.

    Алиментга ҳам ариза бермадим. Эрим ўзи билиб бериши керак деб ўйлардим, бироқ...  Ўша пайтлари ҳаммадан ич-ичимдан қаттиқ хафа бўлганман. Чунки ҳаётимда нима бўлаётганини тушунмайдиган даражада ёш эдим. 21 ёшимда болам билан ёлғиз қолиб кетганман.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Холам жуда илмли аёл эди. Лекин менга ҳеч қандай моддий ёрдам беролмасди.

    Кута-кута тиллаларимни сотдим. Бор пулим ўғлимнинг бўтқаси ва таглигига кетарди. Кўп ўтмай яна бошқа тақинчоғимни пуллардим. Охири ҳеч вақо қолмагач, ўрнимдан туриб ҳаракат қилишни бошладим.

    Ҳали икки ёшга тўлмаган боламни хусусий боғчага бердим. Ўзим иш излашга тушдим. Ҳатто идиш-товоқ ювишга ҳам рози эдим. Муҳими, боламнинг овқати билан еб-ичишига пул топсам бўлди эди. Ресторанга ишга кирдим. Бирдан бошқарувчиликка олишди. Бу соҳада тажрибам йўқ эди, ҳаммасини ўргатишди. Ҳар куни барвақт кетиб, кеч қайтганим учун олти ойдан кўп ишлолмадим. Боламнинг тарбиясига вақт ажрата олмадим. Бироз пул жамғардим-у, бўшадим.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Ўқиш учун сарпомдаги идишларимни сотдим

    Бошида стилистликни ўрганмоқчи бўлдим. Турмуш ўртоғим билан яшаган пайтларим кичкинагина салонни юритардим. Ўшанда стилистларим бир кунда 70-80 минг пул топишарди. Мен учун бу катта пул эди. Шундай ишласам, кунлик харажатларим қопланар, дея ўқимоқчи бўлдим.

    Доим борадиган соч турмакловчим Муҳаббат опадан «Қанчага ўргатасиз?» деб сўрадим. Опа ўргатиш нархини айтиб, қўшимча маълумот учун Сартарошлар ассоциацияси раҳбари Фарҳод аканинг рақамини берди. Фарҳод ака эса «Ўзбекистондаги машҳур стилистга берадиган пулингизга Санкт-Петербургга бориб, академияда ўқиб кела оласиз» деди.

    Четда ўқишга рози бўлдим, аммо пул қани? Тиллаларимни сотиб тугатгандим. Охири, ота-онам совға қилган идиш-товоқ, қимматбаҳо сервизларни пуллашга қарор қилдим. Собиқ эримнинг уйидан ҳаммасини олиб келдим. Чинни бозорга бориб, сотувчиларга таклиф қилдим. Идишларим Чехияники эди. Жуда қимматга олинганди. Қайси сотувчига кўрсатмай: «Худди шунга ўхшаганини Хитой ишлаб чиқаряпти. Одамлар арзонини сўрайди» деб олишмасди. Лекин бир келин идишлар расмини кўриб: «Мен оламан», деди. Бор идишимни қарийб икки минг долларга сотдим.

    Албатта, бу олинган нархидан анча арзон эди, лекин мажбур эдим.

    Ҳозиргидек эсимда, 563 долларга Санкт-Петербургга бориб-келиш чиптасини олиб, ҳеч кимга айтмай, 2016 йил 18 сентябрда учиб кетганман.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Охирги пулимга ҳам упа-элик, бўёқ олардим

    Россиянинг энг арзон меҳмонхонасида туриб, бир ой стилистликка ўқидим. Очиғи, барини бир бошидан ўрганиш қийин экан.

    Иккинчи марта ўқишимга визаж қўшиб кетилди ва Тошкентга стилист эмас, визажист бўлиб қайтдим. Аммо четда ўқиган билан мижоз топилмаса, ғалати экан. Зўрлигингизни бировлар қаердан билади? Ишимни кўрсатай деб моделларни бўянтириб, Telegram гуруҳларда тарқата бошладим. Тинмасдим. Охирги пулимга овқат емаслигим мумкин, лекин синаб кўриш учун косметика олардим.

    Бир куни Фарҳод ака телефон қилиб: «Услубингиз бошқача. Келинг, ўзимизникиларгаям ўргатинг» деб маҳорат дарси ўтишга чақирди. Бу гаплар эндигина қалам ушлаган одамга катта далда берарди. Рози бўлдим. Янгийўлга мастер классга бордик, учрашув яхши ўтди. Тошкентдаги бир қанча гўзаллик салонларида учрашувлар ўтказдик. Кейинроқ ўзим мустақил бўлиб, шогирдлар тайёрлашга ўтдим.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Орада яна Санкт-Петербургга ўқишга кетдим. Бир ой машҳур визажистлардан бўянтиришнинг янги усулларини ўргандим.

    Бу сафар Тошкентга ишонч билан қайтдим. Қаттиқ ишга киришдим. Кун-у тун ишладим, пул топдим. Қарзларимни уздим. Кейинроқ маблағ йиғиб, ўша йилнинг ўзида яна Сочи ва Москвада ўқидим. Хуллас, топган пулимга ўқиб, янги техникаларни ўрганиб боравердим.

    Тошкентга келиб, «Сам себе визажист» курсини очдим. Келганларга бор меҳримни бериб дарс ўтавердим. Сал ўтиб, ўқувчиларим сони кутганимдан ҳам ошиб кетди.

    Кейинчалик Instagram’да саҳифамни очдим. Кузатувчиларим сони мингдан ошди. Яхшигина даромад топа бошладим. Вақт ўтиб, пул ишончимни мустаҳкамлайверди. Аввал машина, кейин уй сотиб олдим. Ўз студиямга асос солдим.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Инсон аввал ўзини топсин экан... 

    Ҳар бир аёл ажрашишдан сўнг, ўзини қурбон қилиб кўрсатишни хоҳлайди. Агар ўша пайтда кимдир мендан эринг билан нимага ажрашдинг деб сўраганида: «Эрим мени алдади, ваъдаларини бажармади» деб ёмонлаган бўлардим. Менимча, бу ҳиссиёт ҳар бир ажрашган аёлда бўлади.

    Қийинчиликлар ҳеч қачон тугамайди, деб ўйлардим. Бошида қанча ҳаракат қилмай, ҳаётимда ҳеч нарса ўзгармаган. Сочимнинг учидан товонимгача тушкунликда эдим. Юрган йўлимда ҳам кўз ёшларимни тўхтатолмасдим. Яхши кунлар келишига, аёл киши ўзи бир нарсага эришишига ишонолмасдим. Ҳатто ўшанда менга суянчиқ бўладиган қаҳрамон ҳаётимга кириб келишини, унга турмушга чиқиб, барча масъулиятдан қутилишни истаганман. Шунинг учун балки етарлича ҳаракат қилмагандирман, билмайман. Кейинроқ инсон кимнидир излаши эмас, аввал ўзини топиб олиши кераклигини тушунганман.

    Боламни ўқитишим, едириб-ичириб, яхши инсон қилиб тарбиялашим керак, деган фикр менга катта куч берган. Ҳеч кимга умид боғламай, ҳаракат қилганимдан сўнг ҳаммаси ўзгарган. Масъулиятни бўйнимга олгач, тугамайди деб ўйлаган йўлларим ўзидан ўзи тугаб қолган.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Турмуш ўртоғимдан кечирим сўраганман

    Ўтган ҳаётимдан афсусланмайман. Бироқ кўп таҳлил қиламан. Чунки синовлар инсонга сабоқ учун берилади. Агар тўғри хулоса чиқармасангиз, у бошқа шаклда қайтиб келаверади.

    Тўрт йил олдин ўзимни ҳақ деб ўйлаган вазиятларим бўлган. Аммо вақт ўтиб, хатоларимни тушуниб, улардан кечирим сўраганман. У ҳам мендан кечирим сўраган. Шу билан кўнглимдаги бор аламлар чиқиб кетган. Енгил тортганман.

    Ҳозир турмуш ўртоғимдан миннатдорман. Чунки у бўлмаганида Тошкентга келмасдим, бугунги Муаззам бўлолмасдим. Ўзимга қандай бахт сўрасам, унга ҳам шуни тилайман.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Аёл киши ҳаётда қандай бўлиши керак?

    Авваламбор, аёл бўлиш керак. Минг кучли ирода эгаси бўлинг, барибир, аёлсиз. Ўзи кучли бўлмасин, ҳамроҳи кучли бўлсин. Ҳар бир кунига шукр қилиш керак. Шукрона сабаб неъматлар ҳам ўз-ўзидан келаверади, яшаш осонлашади. Энг муҳими, аёл ўзини-ўзи таниб олсин. Агар ўз устида ишлай бошласа, атрофдагиларга қизиқмайдиям. Бировни айбламайди, ранжимайди. Ўтиб кетган воқеалар, хатолар учун сиқилмаслик керак. Боиси, у вақтдаги билимингиз, дунёқарашингиз шу даражада бўлган. Буларни енгишга етмаган.

    Оиласи ажрим ёқасида турган опа-сингилларим яхшилаб ўйланг. Бу билан нимага эришмоқчисиз?

    Ажрашишга ҳамиша улгуриш мумкин. Тўғри, ичингизда исёнлар қўзғалади. Лекин ғурурни четга суриб, эрингиз билан гаплашинг. Тил-забони бўлмаса, ёзма гаплашинг. Ёки бир муддат алоҳида яшаб кўринг. Ришталарни узиш осон, бироқ тиклаш жуда қийин. Яна қайта оила қургани қўрқиб қоласиз.

    Турмушидан ажрашган ёлғиз опа-сингилларимизга эса маслаҳатим — ажрашиш фожиа эмас. Аллоҳ сабрига яраша бахтни ҳам беради. Вақти-соати билан тугунлар ечилади. Кунлар ўтади.

    Тақдирингиз учун ҳеч кимни айбламанг. Оппоқ қоғозга янгидан мақсадлар ёзинг. Ўқинг, ўрганинг, ҳаракат қилинг. Агар иштиёқ тополмаётган бўлсангиз, шу йўлларни босиб ўтган аёлларнинг ҳаётини ўқинг, иложи бўлса махсус дарсларга қатнашинг.

    Бироқ ёмон ўй-хаёлларга таслим бўлманг. Иймонингизга хилоф иш қилманг. Шундай кунлар бўлган, пулим йўқлигидан «Дўстлик« метросидан Кўкчагача ишга пиёда бориб келардим.

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Фото: Instagram / @muazzam_juraeva

    Бугун мақсад-у ниятларим катта. Студияларимнинг ҳар бир вилоятда филиалларини кенгайтирмоқчиман. Аёлларимиз бўянишни эмас, ўзларини севишни ўргансинлар.

    Курсларимни психологик усулда олиб бораман, балки қатнашувчилар шунга кўпдир. Менинг ҳолатимга тушган қизларга руҳан далда бериб, дардлашгим келади.

    Шахсий ҳаётимга келсак, севимли турмуш ўртоғим, катта оилам бўлишини, нафақат у, балки унинг яқинлари томонидан ҳам севилишни ният қиламан. Энг муҳими, ўзим билан ўзим мувозанатда яшашни, фарзандларимга севимли она, уларга болаликларини бера оладиган инсон бўлишни хоҳлайман.

    Мавзуга доир: 

    • Қизларга мактуб»: Ажрашган аёллар иккинчи «сорт» эмас
    • «Қизларга мактуб»: Аёл киши жанжал ва тўполон билан бирор нимага эришолмайди

    Лойиҳада иштирок этишни истаганлар Telegram’даги @daryomuxbiri’га мурожаат қилишлари мумкин.

    17.12.2021, 08:40   Изоҳ (0)   110373
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Европанинг учта давлати билан ядровий музокаралар ўтказади

    Дунё | 21 июл, 11:38

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Кино нархи тушади, сифати эса ошади: Netflix фильм суратга олишда сунъий интеллектдан фойдалана бошлади

    Кино | 21 июл, 11:33

    Рим Папаси Ғазодаги ҳужумларни “варварлик”ка қиёслади (видео)

    Дунё | 21 июл, 11:27

    “Манчестер Сити” ўз футболчисини 40 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр

    Спорт | 21 июл, 11:10

    “Ўзбекнефтгаз” сентябрдан Аи-80 ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи

    Ўзбекистон | 21 июл, 11:09

    Xiaomi сув остида ишлайдиган ва смартфонга уланмай мусиқа эшитиш мумкин бўлган қулоқчинларни тақдим этди

    Гаджетлар | 21 июл, 10:58

    “Ливерпуль” қай ҳолатда Родригони сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди

    Спорт | 21 июл, 10:30

    Исроил Ғазо секторини “босиб олиш” бўйича янги режа тайёрлади

    Дунё | 21 июл, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.