• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенаторлар 2022 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни муҳокама этилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, мазкур қонун билан 2022 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг прогнозлари ҳамда 2023–2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланмоқда.

    Таъкидланишича, асосий эътибор макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, давлат бюджети харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлиги ҳамда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, инвестициялар жалб этувчанлик ва ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришга йўналтирилган солиқ сиёсатини татбиқ этиш мақсадларига қаратилган.

    Шунингдек, қонунни ишлаб чиқишда 2022—2026 йиллардаги солиқ ва бюджет сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганини таъминлаш, «натижага қаратилган бюджет» тизимини жорий этишга ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш тамойилларига қатъий риоя қилинган. Қонунда солиқ сиёсатига муҳим ўзгаришлар киритилган. Бунда ялпи ички маҳсулотда салмоқли улушга эга ишлаб чиқариш соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш назарда тутилган.

    Жумладан, 2022 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари 6,0 фоизни, шу жумладан, саноатда 7 фоизни, қурилиш соҳасида 8,1 фоизни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,3 фоизни ташкил этиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори 2022 йил учун ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланмоқда.

    Бунда бюджет тақчиллигининг чекланган миқдоридан ошишига олиб келиши мумкин бўлган қўшимча харажатлар фақатгина қўшимча даромад манбаи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилган. Инфляция даражасининг пасайиши тенденцияси давом этиши ва келгуси йилда у 9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

    Қонун билан биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчи қуйи ташкилотларга ўзларига ажратилган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларининг 10 фоизгача қисмини Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан йўналтиришга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.

    Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик давлат дастурларини ҳамда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантиришга доир лойиҳаларни молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида чет эл манбаларидан грант асосида ажратилган маблағларнинг биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун ажратилиши белгиланган миқдорларини ушбу қонунга ўзгартириш киритмасдан кўпайтириш назарда тутилмоқда.

    2022 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 254,6 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 30,3 фоизи даражасида прогноз қилинмоқда. Давлат бюджети даромадлари 199,5 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 23,8 фоизи миқдорида белгиланмоқда.

    Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 31,9 триллион сўм, харажатлари эса 58,7 триллион сўм миқдорида режалаштирилган.

    Бундан ташқари, давлат бюджетидан ижтимоий соҳага, хусусан, таълим соҳаси харажатларига 46,9 триллион сўм, соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларига 22,8 триллион сўм, маданият ва спорт соҳаси харажатларига 3,4 триллион сўм ва фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 1,5 триллион сўм йўналтириш белгиланмоқда.

    Қонун билан кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни таъмирлаш харажатлари ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик тармоқлари ва қозонхона ускуналарини капитал таъмирлаш харажатларини Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириш тартиби жорий қилинмоқда.

    Қайд этилишича, бюджетни шакллантиришда маҳаллий Кенгашлар ваколатлари янада кенгайтирилиши муносабати билан мамлакатнинг барча туманларида (шаҳарларида) тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

    Бундан ташқари, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ҳам йўналтирилади. Жумладан, қонунда очиқ бюджет, «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га 1 триллион 553 миллиард сўм миқдорида маблағ назарда тутилган.

    Сенаторларнинг таъкидлашича, давлат бюджети маблағларидан адолатли ҳамда мақсадли фойдаланиш устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим. Сенат аъзолари томонидан мазкур қонун маъқулланган.

    Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил аҳоли жон бошига ЯИМ 2,1 минг доллар бўлиши режалаштирилгани, Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 2022 йилда қанчага оширилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари 2,2 трлн сўмга оширилмоқда

    15.12.2021, 16:12   Изоҳ (0)   14929
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев гидроэнергетикани ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади

    15.12.2021, 15:56

    Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён ис газидан заҳарланиш ва газ портлашидан вафот этганлар сони маълум қилинди

    15.12.2021, 14:54

    БМТ Термиз орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди

    15.12.2021, 14:10

    Бандлик вазирлиги жамғармасига нотўғри ва ортиқча сарфланган салкам 407 млн сўм маблағ қайтарилди

    15.12.2021, 13:56

    «Шундай хунук ҳолат содир бўлганидан жуда ноқулай аҳволда қолдим». Жондор тумани ҳокими бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйгани ҳақида

    15.12.2021, 13:15

    Қашқадарёдаги қишлоқ ҳудудида ер чўғ бўлиб ёнаётгани юзасидан изоҳ берилди

    15.12.2021, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина август ойининг охиригача Путин ва Зеленский учрашувини ўтказишни таклиф қилди” — Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби

    Дунё | 24 июл, 00:39

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.