Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жиноят ишлари бўйича туман судининг 2021 йил ноябрь ойидаги ажримига асосан Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Авлонов Воҳид Баҳриддинович эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Воҳид Авлоновга нисбатан Жиноят кодексининг 205-(ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 209-моддалар (мансаб сохтакорлиги) билан жиноий иш очилган.

Иш 30 ноябрь куни айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Унинг зиммасидаги лавозим вазифалари вақтинчалик — туман ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Неъматов Баҳодир Искандарович зиммасига юклатилган.

Бундан аввал Тошкентда жиноятчиликка қарши курашишда камчиликка йўл қўйган мансабдорлар жазолангани ҳамда Андижон вилояти прокурори ишдан олингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар