Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Швейцариянинг Ньон шаҳрида 13 декабрь, душанба куни Конференциялар Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди.

Фото: УЕФА

Фото: УЕФА

Конференциялар Лигасининг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар ўз иштирокини 1/8 финалдан бошлайди. Ўз гуруҳида ғолиб бўлган жамоалар: «ЛАСК», «Гент», «Рома», «АЗ Алкмар», «Фейеноорд», «Копенгаген», «Ренн», «Базел».

Ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса ўтиш ўйинида иштирок этади. Европа Лигасининг гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган жамоалар уларга рақиб бўлади.

Конференциялар Лигаси ўтиш ўйини қуръаси қуйидагича кўриниш олди:

  • «Марсель» — «Қорабоғ»
  • «ПСВ» — «Маккаби Тель-Авив»
  • «Фенербаҳче» — «Славия»
  • «Мидтюлланд» — «ПАОК»
  • «Лестер» — «Рандерс»
  • «Селтик» — «Будё Глимт»
  • «Спарта» — «Партизан»
  • «Рапид» — «Тоттенҳэм»/«Витесс»
Ўтиш ўйинининг дастлабки беллашувлари 17 февраль куни, жавоб учрашувлари эса 24 февраль куни бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар