Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқанд халқаро аэропорти қайта ишга тушиши муносабати билан Uzbekistan Airways бир қатор маҳаллий ва халқаро парвозларни тиклайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Самарқанд халқаро аэропорти қайта очилиши муносабати билан Uzbekistan Airways 17 декабрдан бошлаб қуйидаги қатновларни тиклайди:

  • Тошкент–Самарқанд–Тошкент;
  • Самарқанд–Москва–Самарқанд;
  • Самарқанд–Истанбул–Самарқанд;
  • Самарқанд–Олмаота–Самарқанд;
  • Самарқанд–Санкт-Петербург–Самарқанд.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд халқаро аэропортига келувчи ва ундан кетувчи 20 октябрдан 20 ноябргача режалаштирилган рейслар аэропорт реконструкцияси туфайли бекор қилинганди. Кейинчалик Uzbekistan Airports аэропортининг ёпилиши декабрь ойининг ўрталарига қадар узайтирилганини маълум қилганди. Аэропорт 10 декабрда қайта ишга тушди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар