Ўзбекистонда 500 мингдан ортиқ маълум ёшдаги болалар коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланди, дея хабар қилмоқда ССВ.
Қайд этилишича, 10 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 500 694 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (102 232 доза), Самарқанд (86 569 доза) ва Андижон (57 259 доза) вилоятларида юқори бўлган. Эслатиб ўтамиз, 12 ёшдан катта болаларни Pfizer билан эмлаш 2021 йил 28 сентябрь куни эълон қилинган эди.
Бундан аввал Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг 301 860 дозалик партияси олиб келингани, Ўзбекистонда фойдаланилган вакциналар сони 35 млн дозадан ошгани ҳамда Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан эмлаш бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)