• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Менга ҳанузгача самимийлик ва ҳаракатчанлик етишмайди». КХДР раҳбари Ким Чен Индан 10 иқтибос

    КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакатдаги антиқа қарорлари, халқаро майдонда бошқа давлатларга нисбатан ўзига хос таҳдидлари билан шуҳрат қозонган. «Коммерсантъ» Ким Чен Иннинг 10 иқтибосини тўплаган («Дарё» уларнинг таржимасини эътиборингизга ҳавола қилади).

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Омма билан ишлаш ҳақида

    «Ўртоқ Ким Чен Ир бегона қалблар зулмат томонида бўлиши мумкин, лекин биз инсонни унинг ички дунёси орқали билишни ўрганишимиз керак деб айтганди. Партия бўлинмалари, унинг (Ким Чен Ирнинг) доҳиёна фикрларига таяниб, инсон қалбига тўғри назар солиши ва унга хурофотдан йироқлашган ҳолда тўғри баҳо беришни ўрганиши зарур. Оммани партия бўлинмаларига муносиб қилиб етиштиришда фақат жамоавий тарбияга боғланиб қолмай, индивидуал жиҳатларга ҳам эътибор қаратиш лозим».

    2013 йил январь ойида Корея ишчи партияси бўлинмалари йиғилишида Ким Чен Ин сўзлаган нутқдан олинган иқтибос.

    КХДР ишига аралашувлар ҳақида

    «Айни вақтда мустамлакачилар террорчиликка қарши кураш ниқоби остида бошқа мамлакатлар ҳарбий ишига аралашиши ва тажавузкор ҳаракатлар қилишга интилмоқда. Улар мустақилик учун интилаётган, мустамлакачиларга қарши бўлган мамлакатларни, муҳим стратегик нуқталарни ва асосий табиий ресурслар манбаларини эгаллашни мақсад қилган. Бутун дунёда бошқаларнинг ички ишларига аралашувлар, зулмкор ҳаракатлар, миллатларнинг мавжудлиги ва суверенитетига зид ишлар тўхтамаяпти».

    2012 йил 6 апрелда Корея меҳнат партияси марказий кенгашининг масъул ишчилари билан учрашувдаги нутқдан.

    Мусиқа ҳақида

    «Анъанавий ва оммавий мусиқа санъатининг даврга, миллат, ғоялар ва кайфиятга ҳамоҳанг равишда доимий ривожланишини таъминлаш зарур. Мусиқамизнинг жаҳон миқёсига чиқиши учун имконият яратишимиз керак».

    2012 йил 6 июлда Ким Чен Ин ташаббуси билан ташкил этилган Моранбон оркестри фаолияти билан танишган вақтида айтилган гаплар.

    Кореянинг бўлиниши ҳақида

    «Ич-ичимдан мамлакатнинг бўлиниб кетганига ачинаман, тахминан 70 йил аввал содир бўлган воқеа бир ерда бир миллат бўлиб яшаган ватандошларимизнинг азобларга дучор қилди. Бизнинг партия ва республика ҳукумати мамлакат бирлашувини чин дилдан истаётган, тинчлик ва миллатнинг тараққий этишининг тарафдори бўлган инсонларга қўл тутишга, масъулият ва сабр билан мазкур тарихий иш – ватанни бирлаштириш учун ҳаракат қилишга тайёр».

    2012 йил 15 апрелда Ким Ир Сеннинг 100 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда сўзлаган нутқидан олинган иқтибос.

    Ўзи ҳақида

    «Ўртоқлар, мен ҳамиша жуда кўп – кенг осмондек, денгиздек нарсалар, аввало, фуқароларимизнинг ишончини олганман, аммо ушбу ишончга ҳар доим ҳам муносиб жавоб қайтара олмаганман, бу учун ўзимни оқлай олмайман… Гарчи мен Буюк етакчи Ким Ир Сендан ва буюк саркарда Ким Чен Ирдан кўплаб жиҳатларни ўрганганимга, мамлакатни бошқаришдек улкан масъулиятни зиммамга олганимга қарамай, ҳанузгача самимийлик ва айрим ҳолатларда ҳаракатчанлик етишмайди, шунинг учун ҳам барча фуқароларимиз кундалик ҳаётдаги қийинчиликлардан озод бўла олмаяпти».

    2021 йил 21 октябрда Корея Меҳнат партиясининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган парадда айтган сўзлари.

    Ракета дастури ҳақида

    «Шимолий Корея ҳар қандай янги турдаги қитъалараро баллистик ракеталарини ядро қуроли билан бирга йўналтириши ва ердаги ҳар қандай ёвузлик вакилини жазолаши мумкин, жумладан, АҚШнинг материк қисмига ҳам забт этиш узоқлигига қараб зарба бера олади».

    2019 йил апрель ойида узоқ мусофадаги нишонни ура оладиган ракета двигателининг синови вақтидаги нутқидан.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ КХДР томонидан баллистик ракеталарнинг ишлаб чиқарилиши минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришини маълум қилди
    • КХДР ядро реакторини қайта ишга туширди. Бу ташқи сиёсатда Байденнинг шундоқ ҳам чигал ишини янада мураккаблаштириб юбориши мумкин
    Коронавирус ҳақида

    «Бугун соғлиқни сақлаш соҳасида кузатилган глобал инқироз оқибатида муҳтожлик ва қийинчиликларга дуч келяпмиз, узоқ вақт давом этган изоляция уруш давридагидан ҳам қийинроқ, мураккаброқ синовга айланди».

    2021 йил 28 июлда тинчлик келишуви имзоланганининг 68 йиллиги муносабати билан ўтказилган миллий конференциядаги нутқидан.

    Ўтмиш ва бугунги кун ҳақида

    «Кеча катта кучлар топтаб ташлаган кичик ва заиф мамлакат эдик. Бугун геосиёсий жиҳатдан ҳолатимиз ўзгаргани йўқ, лекин биз мағрур сиёсий ҳамда ҳарбий жамоа – мустақил миллат сифатида бирлашдик, бизга ҳеч ким фитна қила олмайди. Душманларимиз бизга ядро бомбалари билан таҳдид қиладиган даврлар ўтмишда қолди».

    2012 йил 15 апрелда Пхаэняндаги Ким Ир Сен майдонида сўзлаган нутқидан парча.

    Мавзуга доир: Ким Чен Ин отаси ва бобосининг портретларини Пхеньяндаги давлат идораларидан йўқотишни буюрди. КХДРда янги «кимченинизм» мафкураси тарғиб қилинмоқда

    Россия ҳақида

    «Бу сафар бизга дўст бўлган буюк қўшнимизнинг уйида катта қувонч билан меҳмон бўлдик. Фурсатдан фойдаланиб давлатимиз, ҳукуматимиз ва халқимиз номида жаноб президент ҳамда россиялик қадрли дўстларимизга қайноқ саломимни етказаман».

    2019 йил 25 апрелда Россия президент Владимир Путин билан Владивостокда ўтказилган музокаралардан кейин айтган гаплари.

    Социализм ҳақида

    «Сўнгги йилларда гарчи тарихда кузатилаётган оғир ҳолатга қарамай, давлат қуввати ва мамлакатнинг мақоми кескин ўсди. Ҳозирда дунёнинг кўплаб мамлакатларида танқислик кузатилаётган бўлса ҳам, социализмдаги фаровон ҳаёт барча ва ҳар бир инсон учун ҳеч кимга ҳасад қилмай тўкин-сочин ҳаёт кечириш имконини беради ва бу узоқ келажакда эмас яқин орада содир бўлади».

    2021 йил 27 май касаба қўмиталарининг қурултойида йўллаган мурожаатномадан олинган иқтибос.

    11.12.2021, 08:42   Изоҳ (0)   32179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиллари Клинтон 2016 йилги сайловда ғалаба учун тайёрлаган нутқини эълон қилди. У мазкур сайловда Трампга ютқазганди

    10.12.2021, 23:32

    Шаржа араб амирлиги тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтишини эълон қилди

    10.12.2021, 22:40

    Apple’нинг бозор баҳоси Ўзбекистон ЯИМдан 50 баравар ортди

    10.12.2021, 19:25

    Трамп Исроил собиқ бош вазири Нетаньяхуни хиёнатда айблади

    10.12.2021, 17:14

    Атом бомбаси, 47-қаватдан қулаш ва «чақмоқ одам». Ажал ёқасидан қайтган инсонлар

    10.12.2021, 16:56

    Макрон Пекин Олимпиадасининг дипломатик бойкот қилинишига эътироз билдирди

    10.12.2021, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.