• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Носвойни тақиқласак, жуда катта норозилик бўлади». Ўзбек депутатлари парламент носвойни тақиқлаш ва тақиқламаслик устида баҳслашди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлислари жонли эфирда намойиш этила бошланди. 3 декабрь куни бўлиб тарихий эфир давомида халқ ўзи сайлаган вакиллар ўз ҳаётига таъсир қилувчи қонун ҳужжатларини қандай қабул қилишини реал вақт режимида кузатиб боришга муваффақ бўлди. Мамлакатнинг янги тарихида илк бор, деса ҳам хато бўлмайди. Тарихий эфирда эса бир қатор эътиборга молик ҳолатлар қайд этилди. Улардан бири «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси вақтида кузатилди.

    Мавзуга доир: «Ўзимга ҳам ‘крутой бўлиб кетибсанми?’ деб ёзганлар бўлди». Расул Кушербаев Қонунчилик палатаси мажлисида нима учун қора кўзойнак тақиб қатнашганига изоҳ берди

    «Қонундан ‘носвой’ сўзини чиқариб ташлаш керак»

    Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Қизилгул Қосимова «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонунга киритиш таклиф қилинаётган ўзгартишларни айтиб ўтди. Муҳокама вақтида депутат Ўктам Исломов қонун лойиҳасининг 3 ва 4-моддаларида носвой тамаки тури ҳам қайд этиб ўтилганига эътибор қаратди.

    «Биз носвойни қонун даражасига кўтариб, уни қонунчилик терминологиясига киритадиган бўлсак, бугунги кунда ноқонуний ишлаб чиқарилаётган, стандартлари мавжуд бўлмаган маҳсулотни қонунийлаштириб қўйган бўламиз. Шу муносабат билан, мана шу нарсани қонун лойиҳасидан умуман чиқариб ташлашни таклиф қиламан», — деди депутат.

    Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг тамаки бўйича мутахассиси Комил Абдураҳмонов қонун лойиҳасига «носвой» атамаси «ҳозир бозорда мавжуд бўлган носвойни келгусида тартибга солувчи механизмлари ва стандартларини яратиш» мақсадида киритилганини таъкидлаб ўтди.

    ЎзХДП раиси ўринбосари, депутат Мақсуда Ворисова эса масалани тарихий-илмий асослашга уриниб, «носвой Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ давлатларида қўлланилувчи, таркибида тамаки, никотин сақловчи моддалардан бири» эканлигини айтди.

    «Бу фақат бизда эмас, Россияда, Туркманистонда ҳам қонунчиликка киритилган. Уларда бу нарса тақиқланган. Биз халқимиз ичида носвой чекувчилар қанчалик кўп эканини биламиз. Носвойни қонунга киритиб тартибга солишимиз керак, бу нарса назардан четда қолиши мумкин эмас», — деди Ворисова.

    Юқоридаги қисқа муҳокамадан сўнг қонуннинг бошқа моддалари муҳокамаси давом этди. Муҳокама давомида депутат Ўктам Исломов 36-модда юзасидан ўз фикрларини билдирди — бу фикрлар ҳам носвой билан боғлиқ эди.

    «36-моддада бир қисм бор, унда тамаки ва алкоголь маҳсулотларини якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар ишлаб чиқариши белгиланган. Юқорида 4-модда овозга қўйилмай ўтиб кетди. Лекин 4-модда билан тамаки маҳсулотлари қаторига расман носвой ҳам кирадиган бўляпти. Агар у кирса, бугун ноқонуний ишлаб чиқарилаётган, аҳолига зарар бераётган бу маҳсулотни ишлаб чиқаришга қонуний рухсат тегиб қолади. Шунинг боис 4-моддани, регламентимиздан келиб чиқиб, алоҳида овозга қўйишингизни сўрайман», — деб, депутат Исломов палата спикери Нурдинжон Исмоиловга мурожаат қилди.

    Депутатнинг хавотирларига кўра, «носвой тамаки маҳсулоти сифатида расман тан олинса, унга ҳамма мақомлар бериб қўйилади».

    «У кейин оммавий равишда ишлаб чиқарилиши, катта конвеерга айланиб кетиши мумкин. Бу халқаро жамоатчилик олдида ҳам ноқулай аҳволни келтириб чиқаради. Чунки носвой барча давлатларда тақиқланган. Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқ хулосаси берилмаган. Бу халқимиз учун зарарли маҳсулот, ҳозир бунга расмий мақом бериб қўйсак, унинг кенг тарқалиб кетишига рағбат бўлиб қолади. Баъзи маълумотларга қараганда, носвой истеъмолчилари 24 фоиз дейиляпти, кейин 50 фоизга ҳам чиқариб юборишимиз мумкин. Носвойни тарғиб қиладиган қонун моддаларини чиқариб ташлашни тавсия қиламан», — дея қўшимча қилди депутат.

    «Носвойни тақиқласак, жуда катта норозилик бўлади»

    Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Қизилгул Қосимова ҳамкасбининг бу фикрларига жавоб бераркан, носвойнинг таркибида тамаки борлигини, шунинг учун ҳам тамаки маҳсулотлари қаторига киришини таъкидлаб ўтди.

    «Биз шу пайтгача носвойни ҳеч қандай қонун билан тартибга солмаганмиз. Хоҳлаймизми-йўқми, ҳозир катта-катта маҳаллалар носвой тайёрлаш билан шуғулланяпти. Биз нос тайёрлаш жараёнларини кириб, ўрганиб чиқдик. Бозорларда уларга солиқ солинмайди. Улар фақат турган жойи учун солиқ тўлайди. Бу қонун билан, биринчидан, носвой истеъмолини кенгайтирмаймиз, аксинча, уни сал тартибга соламиз, жиловини сал тортган бўламиз», — деди депутат Қосимова.

    Айни вақтда депутат Ваҳобжон Муротқобилов «носвой» атамасининг қонунга киритилишига қарши Ўктам Исломовни қўллаб-қувватлашини билдирди. «Ҳозир носвойни легализация қилиш қанчалик тўғри? Носвой СЕСдан ўтмайди, жуда зарарли ва таркибида инсон организмига хавф келтирадиган моддалар бор. Бу қонун билан у легализация бўляпти. Бу қанчалик тўғри?», — дея савол қўйди у.

    Мулоқотга яна депутат Мақсуда Ворисова қўшилди.

    «Носвойни тақиқлашимиз керак, лекин носвойни тақиқлаш жамиятда жуда катта норозиликни туғдиради. Биз носвой тайёрлаш, унинг реализациясини аста-секин тартибга солмасак, бу нарса тўхтаб қолмайди. Биз ҳаётга реал қарашимиз керак. Носвой ҳозир де-юре эмас, де-факто жуда катта истеъмолда турибди. Лекин биз буни секин-асталик билан тартибга солишга ҳаракат қиляпмиз. Биз носвойнинг борлигидан кўз юмсак, бу факт ўзгариб қолмайди. Биз буни тартибга солмоқчимиз, холос. Мана, ёзилган: ‘мана шу модданинг 2-қисмида белгиланган тақиқ Ўзбекистон ҳудудида носвойни реализация қилишга ва ишлаб чиқаришга нисбатан татбиқ этилмайди’, деб. Агар биз буни ҳам тақиққа қўйсак, жуда катта норозилик эффектини олардик. Биз бу моддани носвойни тартибга солиш мақсадида киритдик», — дея тушунтирди Ворисова хоним.

    Депутат Ўктам Исломов эса фикрида қатъий туриб, «носвой» атамасини қонунга киритиш уни «аста-секин ривожлантиришга хизмат қилиб қўйиш мумкин»лигини таъкидлади. «Соғлиқни сақлаш соҳасидаги депутатнинг шу фикрни билдириши мен учун ачинарли. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосасини олишимиз керак, деб ўйлайман. Жамият учун зарарли бундай нарсани қонунийлаштиришимиз нотўғри », — дея қўшимча қилди Исломов.

    «Легаллашса легаллашибди»

    Шундан сўнг Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов қонун лойиҳаси бўйича тақдимот қилаётган депутат Қизилгул Қосимовадан 36-модда ҳукумат томонидан киритилган нормами ё йўқ, шуни сўради. Депутат бу норма ҳукумат томонидан киритилганини тасдиқлагач, спикер: «Унда буни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўзи таклиф қилган бўлади-да», — дея муносабат билдирди.

    Депутат Улуғбек Вафоев эса Мақсуда Ворисованинг фикрларини қўллаб-қувватлади. «Қонун бирор маҳсулотни легализация қилиш ёки унга статус бериш учун қабул қилинмаяпти. Қонуннинг номи ҳам ‘истеъмолни чеклаш тўғрисида’. Биз қандай қилиб асрлар давомида истеъмол қилинаётган маҳсулотга кўз юмиб, уни чеклаш тўғрисида норма киритмаймиз? Ҳукумат ҳам бу масалани тўғри киритяпти. Бунга кўз юмиб, чиқариб ташлаганимиз билан ҳолат яхши бўлиб қолмайди», — деди у.

    Бошқа бир депутат — Алишер Ҳамраев ҳам носвой атамасини қонунга киритилишини қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, «қонун чиқарувчининг олтин қоидаси бор — тақиқлаб бўлмайдими, тартибга солиш керак».

    Моддалар бўйича умумий овоз берилаётган вақтда Ўктам Исломов 4-модда ҳақида қайта сўради. Спикер Нуриддинжон Исмоилов эса, асабийлашган ҳолда, депутатнинг саволини бошидан яхши тушунмаганини таъкидлади.

    «Менимча, Ворисова саволингизга яхши жавоб берди. Майли, кейинги ўқишгача қўмита билан яна бир кўринглар. Легаллашса, легаллашибди. Ёзиб қўйибди-ку, уни реализация қилиб, ишлаб чиқишга татбиқ этилмайди, деб. Легаллашадими, легаллашмайдими, сотиб ётибди-ку, ишлаб чиқаряпти-ку. Ҳозир индамай кетсак ҳам бўлмайди», — дея муҳокамага якун ясади Нуриддинжон Исмоилов.

    10.12.2021, 16:05   Изоҳ (0)   2465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қўйлиқ» бозорини кўчириш тўғрисидаги қарор 2017 йилда қабул қилинган. Бозор кўчирилиши билан боғлиқ янги тафсилотлар маълум қилинди

    10.12.2021, 15:56

    Россияда ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

    10.12.2021, 14:10

    Тошкентда Афғонистон муваққат ҳукумати билан трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди

    10.12.2021, 13:53

    Самарқандда ДХХ чойхонада қимор ўйнаётган 17 кишини қўлга олди. Ўйинни 63 ёшли эркак ташкил қилган

    10.12.2021, 13:02

    «Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    10.12.2021, 12:28

    Ўзбекистонга 2021 йилнинг 11 ойида хориждан юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди

    10.12.2021, 12:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.