Мазали егулик оила аъзоларингизга манзур келиши аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- пишлоқ — 100-150 г;
- саримсоқ — 1-3 дона;
- майонез;
- қора нон — 9-10 бўлак;
- киви — 2-4 дона;
- зайтун — 4-5 дона;
- петрушка.
- Қирғичдан чиқарилган пишлоқ ва майдаланган саримсоқни майонезга қўшиб аралаштиринг.
- Аралашмани нонга суртинг.
- Паррак қилиб кесилган кивини тўрт бўлакка бўлиб чиқинг.
- Зайтунни ҳам ўртасидан бўлинг
- Ноннинг ўртасига зайтун, унинг ёнига эса кивиларни териб чиқинг.
- Петрушка билан безатинг.
Изоҳ (0)