• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Янги муаммоларни ҳал қилиш учун бизга шу ҳужжат керак эди». Комилов ва Сафоев — ўзбек-қозоқ иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация ҳақида

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифига биноан 5—6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Нур-Султонда бўлди. Ташриф давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюларида мазкур декларация аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Бизга шундай ҳужжат керак эди»

    Абдулазиз Комиловнинг таъкидлашича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ушбу ташрифи «жуда самарали ва сермаҳсул бўлган».

    «Музокаралар натижасида 20 дан ортиқ давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро ҳужжатлар имзоланди. Сиёсий нуқтаи назардан энг муҳими — иттифоқчилик алоқалар тўғрисидаги декларациядир. Ушбу жуда муҳим ҳужжатда келажакдаги стратегик ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишлари белгиланган. Бу ҳужжат сиёсий ҳамкорлик, иқтисодиёт, инвестициялар, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигимизга алоқадор, бундан ташқари, ушбу ҳужжат ҳамкорлигимизнинг жуда муҳим қисми — хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ҳам давом эттиради. Бундай саммитлар йилдан йилга доимий равишда ўтказилиши натижасида жуда катта натижаларга эга бўляпмиз», — деди Комилов.

    Ташқи ишлар вазирининг изоҳлашича, қабул қилинган декларация «ўзидан-ўзи пайдо бўлмаган».

    «Нега деганда, ҳозирги вазиятда янги-янги масалалар, янги муаммолар юзага чиқяпти. Буларни биргаликда ҳал қилиш учун бизга шундай ҳужжат керак эди. Бу ҳужжатни устида экспертларимиз жуда жиддий ишлади. Декларацияда кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳамкорликни амалга ошириш учун учта кенгаш тузилади. Биринчиси — давлатлараро кенгаш, президентлар даражасида; иккинчиси — парламентлараро кенгаш; учинчиси — ташқи ишлар вазирлари кенгаши. Ташқи ишлар вазирликларига юқоридаги икки кенгаш фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси ҳам юклатилган», — деди у.

    Абдулазиз Комилов.

    Абдулазиз Комилов.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Абдулазиз Комилов Марказий Осиё давлатлари орасида бундай декларация илк бор имзоланганини ҳам алоҳида қайд этиб ўтди.

    «Нима учун Қозоғистон билан Ўзбекистон? Негаки, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзига яраша жуда катта салоҳиятга эга. Бир-бирига жуда яқин. Иккинчидан, халқаро майдонда ҳам бу давлатларнинг роли жуда жиддий. Иккала давлатнинг салоҳиятини, албатта, биз ишлатамиз ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликни давом эттирамиз. Биз бу алоқаларни нафақат ўзимиз учун ривожлантирамиз, балки бири-бирига қўшни беш давлатнинг умумий манфаатларини амалга оширишда кенг доирада ҳамкорликни давом эттирамиз. Албатта, кун тартибида хавфсизлик масалалари ҳам мавжуд бўлди», — дея қўшимча қилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

    Унинг сўзларига кўра, «Афғонистондаги вазият — долзарб муаммо».

    «Афғонистондаги вазиятга нисбатан мана шу иккита давлатнинг муносабат бир-бирига жуда яқин. Бундан ташқари, икки давлат кўп йиллар мобайнида шу йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириб келяпти. Президентимиз шуни яна бир бор таъкидлаб айтдиларки, Афғонистондаги вазиятни сиёсий ҳал қилиш, бошқа масалалар муҳим, лекин ушбу мамлакатдаги ҳозирги гуманитар аҳвол — энг долзарб масала ва биз нафақат ўзимиз, балки халқаро майдондаги бошқа ташкилотлар, бошқа давлатларнинг ҳам эътиборини мана шу масалага жалб этишимиз керак», — дея қўшимча қилди Абдулазиз Комилов.

    «Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенатининг навбатдаги учрашуви Орол денгизига яқин минтақада бўлади»

    Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон президентининг ушбу лавозимга қайта сайланганидан кейинги дастлабки давлат ташрифини Қозоғистонга амалга оширганида ўзига хос рамзий маъно бор.

    «Чунки Қозоғистон биз учун ҳар томонлама энг муҳим давлатлардан бири. Мана шу иттифоқчилик муносабатлари ҳақидаги ҳужжатда алоҳида икки мамлакат парламентлараро кенгашини таъсис этиш ҳақидаги қарорга эришилди. Биласизми, парламентлараро муносабатлар давлатлар ва халқлар ўртасидаги ишончнинг чуқурлигини ва улар мустаҳкамлигини кўрсатади. Ўйлайманки, бежиз эмаски, охирги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари ўртасида, парламент палаталари ўртасида мулоқот доимий ва мунтазам кўринишга эга бўлди. Биз бугун бир-биримизни халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасида қўллаб-қувватлаймиз доим», — деди у.

    Содиқ Сафоев Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон ва Орол денгизига оид барча ташаббуслари Қозоғистон парламенти томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаб ўтди.

    Содиқ Сафоев.

    Содиқ Сафоев.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    «Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам Қозоғистоннинг вакилларини парламентлараро ҳамкорлик ташкилотларида юқори лавозимларга сайлашда қўллаб-қувватлаб келмоқда. Шуни айтиш керакки, икки томонлама комиссия ўз фаолиятини бевосита халқларни безовта қилаётган муаммоларни ечимига ёки улар орзу қилаётган умидларни эришишга қаратмоқда. Масалан, айтайлик икки мамлакатнинг Сенати ўртасидаги навбатдаги учрашув Орол денгизига яқинроқ минтақада бўлади ва унда айнан шу ҳудудларда инновацион ривожлантириш, у ердаги экологик муаммоларни ечимига қаратилган дастурларни биргаликда олиб чиқиш билан боғлиқ бўлади», — деди Сафоев.

    «Яна бир бор қайтараман, иттифоқчилик муносабатлари — бу узоқни кўра билиб қабул қилинган стратегик қарордир. Уларнинг, албатта, ҳуқуқий пойдеворини яратиш керак. Шу пойдеворни яратиш, сўнг икки томонлама имзо чекилган ҳужжатларни амалга ошириш жараёнини назорат қилиш — бу парламентларнинг вазифаси. Ўйлайманки, энди навбат парламентларга. Шу икки халқ ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш ва янада ривожлантириш, халқларимиз манфаатларига хизмат қилишнинг айни вақти келди ва имкониятлар яратилди», — дея қўшимча қилди Сенат раиси биринчи ўринбосари.

    Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияда «қардош халқларнинг ҳаётий муҳим ва узоқ муддатли миллий манфаатлари, кўп қиррали шериклик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш» мақсади ўз ифодасини топган.

    09.12.2021, 08:34   Изоҳ (0)   886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Москва метрополитенидаги ўзбек ва тожик тилларидаги белгилардан шаҳар мэрига шикоят қилди

    09.12.2021, 08:32

    Тошкент—Андижон йўналишида декабрь ойида ҳар ҳафта қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

    09.12.2021, 08:00

    Ҳайвонот боғидаги рассомлар, генералнинг қулаган вертолёти, очиқ фазодаги астроном. 8 декабрь суратлари

    08.12.2021, 23:54

    «Қўл панжалари билагидан узилиб тушган 36 ёшли аёл ҳаёти сақлаб қолинди». Вазир ўринбосари Деновдаги портлашдан жабрланганлар ҳақида маълумот берди

    08.12.2021, 22:09

    Деновдаги портлашдан зарарланган савдо дўконида бир кун олдин қанча мол-мулк борлиги ҳисоб-китоб қилингани маълум бўлди

    08.12.2021, 21:55

    Хоразмда поезд уриб кетиши оқибатида фуқаро вафот этди

    08.12.2021, 20:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.