Тошкентдан Андижонга декабрь ойида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида ҳаракатни амалга оширадиган 60/59-сонли йўловчи поезди 9 декабрдан бошлаб ҳаракатланади. Қатнов 16, 23 ва 30 декабрь кунлари ҳам амалга оширилади. Поезд Тошкент марказий ва Андижон темир йўл вокзалларидан ҳаракатланади.
Изоҳ (0)