Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Россиянинг «Уралхим» компанияси директорлар кенгаши аъзоси, бош директори Дмитрий Мазепинни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган. Тегишли ресурс базасини ўзлаштирган ҳолда, азот, фосфор ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Қайд этилишича, илмий-техник ишланмалар ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилган.
Изоҳ (0)