Самарқанд халқаро аэропорти 10 декабрдан минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишга тайёр, дея хабар берди Uzbekistan Airports.
Қайд этилишича, ҳозирда янги аэродром мажмуасининг қурилиши тўлиқ якунланган. Унинг таркибида узунлиги 3 105 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, янги такси йўлаклари ва 24 та самолёт стендлари учун перрон мавжуд.
Шунингдек, аэродром мажмуасида ИКАОнинг иккинчи тоифасига мос келадиган замонавий энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускуналари ва қўниш тизими ўрнатилган.
Таъкидланишича, аэровокзал мажмуасининг қурилиши давом этмоқда.
Маълумот учун, Самарқанд халқаро аэропортига келувчи ва ундан кетувчи 20 октябрдан 20 ноябргача режалаштирилган рейслар аэропорт реконструкцияси туфайли бекор қилинганди. Кейинчалик Uzbekistan Airports аэропортининг ёпилиши декабрь ойининг ўрталарига қадар узайтирилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)