Ўзбекистон ҳудудига 12—15 декабрь кунлари Каспий денгиз ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Маълум қилинишича, 12—14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.
Тоғ ва тоғолди туманларда 12—13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражагача пасайиши кутилмоқда.
13—15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даражагача совуқ, кундуз кунлари эса 0-5 даражагача илиқ, шимолда кечалари 7-12 даражагача совуқ.
Баъзи жойларда 14-16 даражагача совуқ, кундуз кунлари эса 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлиши кутилммоқда.
Изоҳ (0)