• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    NYT: Роман Протасевич кетаётган самолётни Минскка фавқулодда қўндирган диспетчер буни Беларусь махсус хизмати томонидан уюштирилган операция деб айтди

    Мухолифатчи журналист, Nexta Telegram каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич кетаётган Ryanair самолётини Минскка фавқулодда қўндирган «Белаэронавигация» диспетчери Олег Галегов ёзда Беларусдан Польшага қочиб кетган. Бу ҳақда The New York Times газетаси Европа расмий тузилмаларидаги манбаларга ва Польша хавфсизлик хизмати вакили Станислав Заринга таяниб хабар берди.

    Фото: Yandex

    Фото: Yandex

    Аввалроқ Беларуснинг «Наша Нива» нашри Галеговнинг ҳамкасбларига таяниб, у Беларусни тарк этгани ҳақида хабар берганди. Ўшанда нашр суҳбатдошларидан бири келиб чиқиши грузин бўлган ва улғайган чоғида Беларусга кўчиб ўтган Галегов Грузияга қайтган бўлиши мумкинлигини айтган.

    The New York Times газетасининг ёзишича, 2021 йилнинг ёзида Галегов Беларусь—Польша чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Дастлаб у АҚШнинг Варшавадаги элчихонаси билан боғланган, аммо у ердан Польша ҳукуматига жўнатилган.

    Европа махсус хизматларининг исми ошкор этилмаган вакиллари NYT’га айтишича, Польшада диспетчер воқеа тафсилотларини ошкор қилиб, гувоҳлик берган. Галеговнинг сўзларига кўра, лайнер бортида портлаш хавфи мавжудлиги атай ўйланган ёлғон эди, самолётнинг фавқулодда қўниши эса Протасевични қўлга олиш учун Беларусь махсус хизмати (КГБ) томонидан уюштирилган операция бўлган.

    Польша миллий хавфсизлик департаменти директори Станислав Зариннинг айтишича, Ryanair ҳодисасини тергов қилаётган польшалик расмийлар «Минскдаги диспетчерлик минорасида юз берган воқеаларнинг бевосита гувоҳи»дан маълумот олишга муваффақ бўлган. Зариннинг сўзларига кўра, диспетчерлик хонасида Беларусь КГБ офицери бўлган ва «ҳал қилувчи паллада» у авиадиспетчерлик хизматини назоратга олган. Шу билан бирга, офицер телефонда ким биландир мунтазам гаплашиб, самолёт билан боғлиқ вазият ҳақида айтиб турган, дея қўшимча қилди Зарин.

    NYT хабарига кўра, диспетчер Польшани аллақачон тарк этган, у ҳозир қаерда экани номаълум.

    Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Беларусь ҳукумати Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга учаётган самолётини бортда бомба бор деган хабар билан шошилинч равишда Минскка қўнишга мажбур қилганди. Самолёт йўловчилари орасида Роман Протасевич ҳам бор эди. Протасевич ва унинг севгилиси — Россия фуқароси Софя Сапега аэропортда қўлга олинган.

    Беларусь ҳукумати Протасевични 2020 йилда Александр Лукашенкога қарши намойишларда иштирок этгани учун тартибсизликлар уюштириш, жамоат тартибини қўпол равишда бузиш ва ижтимоий адоват қўзғатишда айбламоқда. Сапега Беларусь хавфсизлик кучларининг шахсий маълумотлари эълон қилинган «Беларусь қора китоби» Telegram каналини бошқаришда айбланган.

    Ryanair самолётининг мажбуран қўндирилиши муносабати билан Европа Иттифоқи Беларусга қарши соҳага оид санкциялар жорий қилди ва Беларуснинг «Belavia» авиакомпанияси учун ҳаво ҳудудини ёпди. Ҳибсга олинганидан кейин Протасевич Беларусь давлат матбуотига бир қатор интервьюлар бериб, уларда мухолифатни қоралади.

    Мавзуга доир:

    • BBC: Беларусда ҳибсга олинган Роман Протасевич ва Софя Сапега уй қамоғига ўтказилди
    • АҚШ Ryanair самолётига боғлиқ воқеа сабабли Беларусь билан авиақатновларни тўхтатади ва санкциялар киритади
    • Беларусь ҳукумати Ryanair самолётига бомба ўрнатилгани ҳақидаги хатни ўқиб эшиттирди. Уни портлатиш билан гўёки ҲАМАС ҳаракати таҳдид қилган

    09.12.2021, 12:45   Изоҳ (0)   16287
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ва Австралия ортидан Британия ҳам Пекинда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилди

    08.12.2021, 23:36

    Ҳиндистонда ҳарбий вертолёт қулаб тушди. Бортдаги мудофаа штаби бошлиғи ва яна 12 киши ҳалок бўлди

    08.12.2021, 22:52

    АҚШ Эрон, Сурия ва Уганда фуқароларига қарши санкциялар жорий этди

    08.12.2021, 18:10

    Олимлар «омикрон» штаммининг фотосуратини чоп этди

    08.12.2021, 17:09

    Журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланган шахслардан бири Парижда қўлга олинди

    08.12.2021, 16:10

    Олаф Шольц расман Германиянинг янги канцлери этиб сайланди

    08.12.2021, 15:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 август, 14:47

    Ўзбекистонда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди

    Ўзбекистон | 20 август, 14:37

    Неслиҳан Атагул 32 ёшда: турк кино юлдузи иштирокидаги энг сара фильм ва сериаллар

    Кино | 20 август, 14:30

    Килиан Мбаппе янги рақами ҳақидаги саволга ҳазиломуз жавоб қайтарди

    Спорт | 20 август, 14:22

    Қиз йигитини 14 минг долларга қул қилиб сотиб, Таиландга дам олишга кетди

    Дунё | 20 август, 14:20

    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди

    Реклама | 20 август, 12:00

    Ўзбекистонда тадбиркорларга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади

    Ўзбекистон | 20 август, 14:11

    “Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан, деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлади” — президент

    Ўзбекистон | 20 август, 13:57

    Андижон ва Тошкент вилоятида фуқароларни пул эвазига Латвияга ишга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 20 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.