• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ ва Австралия ортидан Британия ҳам Пекинда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилди

    Буюк Британия Хитой пойтахти Пекинда 2022 йилнинг февралида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсонга таяниб, Meduza хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Жонсоннинг сўзларига кўра, на Британия ҳукумати вазирлари, на бирорта расмий шахс Олимпиада ўйинларга боради. Шу билан бирга, бош вазир Британия ҳукумати спорт бойкотини эълон қилишга қарши эканини, чунки бу «мантиққа тўғри келмаслигини» таъкидлади.

    Маълумот учун, дипломатик бойкот расмий делегацияларнинг Олимпиадага боришдан бош тортишини англатади. Ушбу чекловлар спортчиларга таъсир қилмайди.

    6 декабрь куни АҚШ, 8 декабрь куни Австралия Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилганди. Ушбу давлатлар ҳукумати ўз ҳаракатларини Хитойнинг Шинжон автоном ҳудудидаги уйғурларга нисбатан таъқиблари билан боғлаган.

    «Байден маъмурияти 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига дипломатик ёки расмий вакилларини юбормайди», — деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки ва спортчиларга чекловлар қўйилмаслигини таъкидлади.

    Бойкот эълон қилиш қарори Вашингтон наздида Хитой инсон ҳуқуқларини поймол қилаётгани, жумладан, Шинжондаги уйғурларга қарши геноцидни давом эттираётгани учун қабул қилинди, дейилади Оқ уй баёнотида.

    Псакининг фикрича, ҳозирги вазият 1980 йиллардаги воқеаларни такрорлашдан иборат эмас. Ўшанда АҚШ ва бошқа ўнлаб давлатлар, жумладан, Хитой ҳам Совет қўшинларининг Афғонистонга киритилиши сабабли Москвадаги ёзги Олимпиада ўйинларига бутунлай бойкот эълон қилганди.

    Халқаро Олимпиада қўмитаси АҚШнинг қарорини «ҳурмат қилишини» билдирди. Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси эса Вашингтон қарорини «сиёсий манипуляция» деб атади.

    «Америка сиёсатчиларига ҳеч қандай таклиф берилмаган, шунинг учун бу «дипломатик бойкот» йўқ жойдан пайдо бўлган. Бундай баланпарвоз ҳаракат шунчаки сиёсий манипуляция ва Олимпия Хартияси руҳини обдон туширишдир», — деди Хитой элчихонаси вакили.

    Кейинроқ Австралия бош вазир Скотт Моррисон мамлакат АҚШнинг дипломатик бойкотига қўшилишини маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Австралиянинг Хитой билан икки томонлама муносабатлари сезиларли даражада ёмонлашган. Бунга сабаблар қаторида Моррисон Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида инсон ҳуқуқлари бузилиши давом этаётгани, шунингдек, ХХР Австралиянинг мудофаа режаларига, хусусан, ядровий сувости кемалари билан қуролланиш ниятига танқидий муносабатда эканини тилга олган.

    XXIV қишки Олимпиада ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4—20 февраль кунлари бўлиб ўтади. 4—13 март кунлари Хитой пойтахти Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади.

    Мавзуга доир:

    • Британияда қироллик оиласи шаҳзода Гарри ва Уильям ҳақидаги фильм туфайли BBC’га бойкот эълон қилиши мумкин
    • Байден АҚШнинг Пекин Олимпиадасини бойкот қилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди
    • Нэнси Пелоси дунё етакчиларини Пекин Олимпиадасига қарши «сиёсий бойкот» эълон қилишга чақирди

    08.12.2021, 23:36   Изоҳ (0)   22099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда ҳарбий вертолёт қулаб тушди. Бортдаги мудофаа штаби бошлиғи ва яна 12 киши ҳалок бўлди

    08.12.2021, 22:52

    АҚШ Эрон, Сурия ва Уганда фуқароларига қарши санкциялар жорий этди

    08.12.2021, 18:10

    Олимлар «омикрон» штаммининг фотосуратини чоп этди

    08.12.2021, 17:09

    Журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланган шахслардан бири Парижда қўлга олинди

    08.12.2021, 16:10

    Олаф Шольц расман Германиянинг янги канцлери этиб сайланди

    08.12.2021, 15:52

    Қозоғистон парламенти ўлим жазосини бутунлай бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

    08.12.2021, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.