«Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати октябрь ойида Тошкент шаҳридаги энг кўп ва энг кам йўловчи ташиган автобус йўналишларини маълум қилди.
Маълум қилинишича, 1—30 ноябрь кунлари 131-сонли йўналиш энг кўп фойдаланилган — 243 минг 578 нафар йўловчи. Кейинги ўринларда 24 (192 минг 871) ва 58-сонли (175 минг 594) йўналишлар жойлашган.
Шу давр мобайнида энг кам фойдаланилган йўналишлар эса 196 (4 минг 147), 141 (5 минг 130) ва 86-сонли (5 минг 137) йўналишлар ҳисобланади.
Қайд этилишича, автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони қуйидагича:
- Mercedez-Benz LF — 3 миллион 495 минг 980;
- Isuzu — 2 миллион 874 минг 46;
- Маn — 1 миллион 794 минг 651;
- Saz LE 60 — 796 минг 631.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—октябрь ойларида жами 773 дона автобус ишлаб чиқарилган. Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 36,6 фоизга ошган.
Изоҳ (0)