Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 16-туридан ўрин олган ўйинда «Барселона» 4 декабрь, шанба куни «Бетис» билан баҳс юритди.
Каталонияликлар мезбонлигида ўтган ўйин кутилмаганда меҳмонлар ғалаба қозонди. Учрашув тақдирини ҳал қилиб берган ягона гол 79-дақиқада Хуанми Хименес томонидан киритилди.
Шу тариқа «Барселона» Хави бошқарувидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоанинг ҳисобида 16-турдан кейин 23 очко бор ва мусобақа жадвалида 7-ўриндан жой олган. «Бетис» 30 очко билан 3-поғонани банд этган.
Ла Лига
16-тур баҳси
«Барселона» – «Бетис» 0:1
Гол: 0:1 – 79 Хуанми.«Барселона» – тер Стеген, Дест, Лангле (де Йонг, 82), Араухо, Альба, Бускетс, Нико Гонсалес (де Йонг, 59), Гави (Пуч, 36), Коутиньо (Дембеле, 59), Эззалзули (Пике, 82), Депай.
«Бетис» – Руй Сильва, Бельерин, Руис, Бартра, Морено, Гуардадо, Каналес, Родригес, Хуанми (Иглесиас, 81), Виллиан Жозе (Вильям Карвалью, 71), Руибаль (Телё, 63).
Огоҳлантиришлар: Виллиан Жозе (12), Нико Гонсалес (42), Родригес (73).
Изоҳ (0)