Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 3 декабрь куни Швеция пойтахти Стокгольмга амалий ташрифи доирасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳелга Шмид билан учрашув ўтказди. Бу Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилгани қайд этилган. Трансмиллий таҳдидларга қарши кураш, давлат бошқарувининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглиги тамойилларини илгари суриш каби йўналишларда конструктив мулоқотни фаоллаштиришдан томонларнинг бирдай манфаатдор экани таъкидланган.

Қайд этилишича, Афғонистон масаласи, жумладан, ушбу мамлакатни низодан кейинги тиклаш бўйича ташкилотнинг ўзаро келишилган позициясини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Шунингдек, Ҳелга Шмид ЕХҲТнинг Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказиладиган Марказий Осиёда БМТ Глобал терроризмга қарши кураш стратегиясининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференциянинг ташкилотчиларидан бири сифатида иштирок этишга тайёр эканини яна бир бор тасдиқлаган.