Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида инфратузилма харажатларини қисқартириш учун қурилиш материаллари кластерларини мавжуд хом ашё ёки йирик корхоналар атрофида ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон туманида 11 та цемент, гипсокартон, газоблок, темир-бетон, металл буюмлар, қуруқ қоришмалар корхоналари ишга туширилаётгани қайд этилди.
Уларнинг ёнида логистика, илм ва инновация марказлари, замонавий лаборатория ташкил этиб, бозорни ўрганишни бирлаштирса, экспорт ва ички бозорларда рақобатдош кластер ташкил этилади.
«Хорижий экспертлар хулосасига кўра, шундай имкониятлар Фориш, Сариосиё, Булоқбоши, Қоровулбозор, Пахтачи, Чуст, Ўзбекистон, Оҳангарон туманларида ҳам мавжуд. Бугун вилоят ҳокимлари, ‘Ўзсаноатқурилишбанк’, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги 24 та ихтисослашган туманларда нечта лойиҳаларни амалга оширишлари, бунинг учун қандай шарт-шароитлар яратиши бўйича ҳисобот беради. Янги ташкил этиладиган кластерлар инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштириш учун «Ўзсаноатқурилишбанк»ка давлат томонидан 200 миллион доллар ажратилди. Банк бунинг ёнига келгуси йилда хорижий молия бозорларидан яна 300 миллион доллар жалб қилиши лозимлиги айтилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда энди хонадон сотиб олаётган эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади
- Шавкат Мирзиёев бюджетдан мақсадли кредитлар учун ажратилган қанча маблағ ўзлаштирилмасдан турганини айтди
- Шавкат Мирзиёев: «Жойлашган жойи ёки нархи аҳолига номақбул бўлгани учун 255 млрд сўмлик янги қурилган 950 та хонадон сотилмасдан турибди»
Изоҳ (0)