• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Шахсий ҳаётим ҳақида гапиргандан кўра Ойга кўчиб ўтганим яхшироқ». Ўзини реклама қилишни ёқтирмайдиган ва унутилишдан қўрқмайдиган актриса Одри Тоту ҳақида

    2001 йилда «Амели» фильми экранларда намойиш этилгач, Одри Тоту дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг севимли актрисасига айланди. Аста-секин актрисага тақлид қилиш ва унинг ташқи кўринишини такрорлайдиганлар сони ортиб борди. Шунингдек, одамлар бу ғайриоддий актриса ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумотга эга бўлишга ҳаракат қилди. Ўша вақтдан бошлаб Одри француз услубининг тимсолига айланди. Бироқ сайёранинг турли бурчакларидан мухлислар қалбини забт этган актриса гўёки бирдан уларнинг кўз ўнгида ғойиб бўлди. Аслида бу унчалик ҳам тўғри эмасди: Одри қаттиқ меҳнат қилди, 26 та фильмда рол ижро этди, уларнинг орасида «Да Винчи коди» ва «Коко до Шанел» картиналари ҳам мавжуд.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Карьеранинг бошланиши

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Одри Тоту 1976 йил 9 августда Франциянинг кичик Бомон шаҳрида туғилган, болалиги эса Монлюсон шаҳрида ўтган. Унинг отаси Бернард Тоту тиш шифокори, онаси Эвелин Тоту эса Монлюсон агломарециясининг вице-президенти вазифасида фаолият юритган. Улар қизини актриса Одри Хепбёрн шарафига номлаган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кичкинтой Одри Эйфель минорасига жуда қизиқар эди. У минора қанчалик баланд эканлигини тушунишга ҳаракат қиларди. Тоту бу масалада ҳатто ота-онасини ақлдан оздирганини ҳам айтиб ўтган: у шаҳардаги барча биноларни кўрсатар ва «Наҳотки минора ҳақиқатан ҳам бу бинодан баланд бўлса? Шундай бўлса, қанча баланд?» каби саволлар берарди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Кўнгилочар масканларни Одри то ўсмирлик ёшига қадар ёқтирмади. У кўпроқ ҳайвонларга ғамхўрлик қилишни ва одамларга ёрдам беришни хоҳлади. Кино саноатига қизиқишнинг туғилиши уни ҳафтада бир неча марта кинотеатрга олиб борган онаси туфайли бошланди. Шундай қилиб, Одри барча янгиликлардан хабардор бўларди. Аммо ўшанда ҳам у актриса бўлмоқчи эмасди, лекин унинг эътиборини фильм ва спектакллар саҳналаштириш билан боғлиқ бўлган ҳамма нарса ўзига тортди: саҳна, либос, декорация...

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Шунингдек, дугонасининг таклифи билан актрисаликка қизиқиб қолди. Кейинчалик, унинг бакалавр даражасини муваффақиятли тугатганлиги шарафига ота-онаси унга Париждаги нуфузли театр мактабида 2 ҳафталик ёзги курсни тақдим этди. У ерда Одрига қолиш таклифи билдирилди. Бундан ташқари, Тоту Париж Сорбонна университетида адабиёт бўйича таҳсил олди. Аввалига ота-она қизининг актриса бўлишига шубҳа қилди, лекин театр мактабининг ўқитувчилари уни қобилиятли талаба сифатида мақтади, шундан кейин улар қизининг танловини қўллаб-қувватлади.

    Амели роли

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Фильм ижодкорлари томонидан ушбу рол дастлаб Ванесса Парадисга таклиф қилинган, бироқ у рад жавобини берган. Одри Тоту режиссёрнинг таклифига биноан синовдан ўтган ва Амели Пулен ролини ижро этиш унга насиб қилган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Одри фильм намойишидан кейинги эришилган муваффақиятни бўронга қиёслайди. Актрисанинг сўзларига кўра, унинг ўзи ҳеч қанақасига ўзгармаган, атрофидагилари ҳақида эса гапира олмайди. Аммо одамлар унга оддий, аввалгидек қарашни тўхтатган ва бу Одри учун жуда ғалати туюлган.

    Фото: «Фильм.ru»

    Фото: «Фильм.ru»

    Амели образи Тотуни бутун дунёга машҳур қилди ва янги мода йўналишига асос солди. Премьерадан бир неча йил ўтган бўлса ҳам, қизлар сартарошдан «Амели» комедиясидаги французча боб каре турмагини сўрайди.

    Бутун дунё бўйлаб муваффақиятга эришгандан кейинги ҳаёт ва карьера

    Одри Тоту ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди, у атайлаб бўлса-да, ҳар қандай ошкораликдан қочади. У ҳатто бир маротаба ҳаётининг тафсилотлари билан бўлишишдан кўра Ойга кўчишни афзал кўришини айтиб ўтган. Актрисанинг фикрича, интернетда ҳар ким ўз фикрига эга ва у бундан халос бўлишни хоҳлайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Одри интернетдаги фотосуратларнинг 90 фоизини ўз-ўзини реклама қилиш деб билади, шунингдек, уларда иштирок этишни ҳамда бренд бўлишни ҳам хоҳламайди. Ажабланарлиси шундаки, актриса ҳаттоки бир соатда ҳамма уни унутиб қўйишидан ҳам ташвишланмайди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Қолаверса, актриса иштирок этадиган лойиҳаларни диққат билан танлайди. У шундай режиссёр ва сценарий билан ишлаши керакки, суратга олиш майдонида содир бўлаётган воқеалар уни бойитишга хизмат қилиши лозим. Шу билан бирга, Тоту бир вақтнинг ўзида бир нечта картинада иштирок этишни ёмон кўради. У ишни бошлаганида ролга тўлиқ шўнғиб кетгани учун бир фильмдан иккинчисига ўта олмайди.

    Фото: «Фильм.ru»

    Фото: «Фильм.ru»

    Одри фильмнинг бюджети, унинг ихтиёридаги ресурслар ёки фильмнинг қанчалик машҳур бўлиши билан умуман қизиқмайди. У ўзига маъқул келган лойиҳаларда иштирок этади ва бу актриса танловининг асосий мезонидир.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    «Коко до Шанел» фильми Одри Тотуга ҳақиқий персонажни ўйнаш имкониятини берди. Бу каби рол унинг учун биринчи тажриба эди. Актриса лойиҳага тайёргарлик кўриш чоғида Шанелнинг ҳаёти ҳақида кўп нарсаларни билиб олганини маълум қилди. Бироқ йўл бошида, дунёга машҳур бўлишидан олдин фильм қаҳрамони – Габриэлни тушуниш актрисага қийин бўлди. Тотуни Шанел ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган қиз сифатида ўзининг мода империясини яратишга муваффақ бўлгани чин дилдан ҳайратда қолдирди. Одри, шунингдек, Габриэлнинг энг кўп жалб қиладиган нарсаси унинг модага содиқлиги эмас, балки унинг руҳи ва шахсияти эканлигини таъкидлаб ўтган.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Одри Тотунинг айтишича, унинг имкониятлари ва ўзига бўлган ишончи етарлича бўлмайди. Суратга олиш майдонида ишончсизликни режиссёр ёрдамида енгади. Шу билан бирга, у ўз ишининг натижасига эришади. У ҳар доим ўз олдига қўйилган вазифани аъло даражада уддалашига ишонади ва агар у камчиликка йўл қўйса ҳам, ўзини койимайди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Одрининг сўзларига кўра, ишончсизлик актрисанинг одамлар у ҳақида қандай фикрда эканлигини билмаслиги билан боғлиқ. Албатта, уни севадиган ва қадрлайдиганлар борлигини билади, аммо қолганлари унинг учун сир.

    Голливуд билан алоқа

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Одри Тоту Голливудда унчалик ҳам машҳур эмас, уни фильмларда камдан кам ҳолларда кўриш мумкин. Бунинг сабаби фақат битта: актриса ўз жойини Париж деб ҳисоблайди. У француз киносининг бир қисми бўлишни жуда яхши кўради. Одри, шунингдек, қурбонликсиз яхши рол олиш қийинлигини жуда яхши билади, айниқса, ёш 40 дан ошган бўлса. Аммо у бу ҳақда ташвишланмайди ва океанорти мамлакатидан таклиф тушса, чин дилдан хурсанд бўлади. Шу билан бирга, Тоту рол учун ҳеч кимнинг орқасидан югурмайди ҳам.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Кинодан ташқаридаги ҳаёт ва хобби

    Одри йилига бир нечта лойиҳаларда иштирок этади. У иш билан банд эмас, бу ёндашув билан у ҳеч нарса йўқотмайди. Актрисанинг айтишича, кинодан ташқарида у маълум режимда ҳаёт кечиради ва у ҳеч қачон зерикмайди. Актриса саёҳат қилишни, суратга олишни, ёзишни ва расм чизишни яхши кўради. Тоту учун ҳақиқий ҳаётдан мосуво бўлмаслик жуда муҳим, шунинг учун у кўп вақтини оиласи ва дўстлари билан ўтказади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Одри мактабда ўқиб юрганида елканли спортни яхши кўрадиган ўқитувчиси бир марта болаларга сузишни кўрсатган эди. Шу пайтдан бошлаб бўлажак актриса бу касбни севиб қолган. Одри яхши денгизчи ва дунё бўйлаб саёҳат қилишни орзу қилади. Аммо унда буни уддалай олишига шубҳа бор. Актриса бунинг учун эркак бўлиб туғилиш керак, деб ҳисоблайди. Чунки у елканли қайиқдаги барча ишларни бажариш учун етарли жисмоний кучга эга эмас. Шунингдек, унинг қайиғи жуда кичик бўлиб, у билан узоқ саёҳатга чиқиб бўлмайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    2017 йилда Монмажур аббатлигида фотокўргазма очилди ва Одри Тоту томошабинлар олдида сураткаш сифатида пайдо бўлди. Актрисанинг болалигидан суратга олишга иштиёқи баланд: 11 ёшидаёқ унинг яхшигина камераси бор эди. Бироқ кино оламида ишлаш унинг севимли машғулотини иккинчи даражага тушириб қўйди. Кўргазмада 300 та фотосурат намойиш этилган бўлиб, уларнинг баъзиларида бир пайтлар Одри билан суҳбатлашган журналистлар тасвирланган. Лекин кадрларнинг аксарияти автопортретлардир.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Одрининг сўзларига кўра, у ўз ишини оммага кўрсатишга қарор қилган, чунки у фақат актриса сифатида чекланиб қолишни истамайди. У рол ўйнашдан ташқари, яна нималар қўлидан келишини кўрсатмоқчи бўлган.

    Мода олами

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Одри Тоту француз ҳашаматининг рамзи ҳисобланганига қарамай, уни йирик брендларнинг элчиси бўлишга таклиф қилишади, аммо актрисанинг ўзи тенденцияларга амал қилмайди ва мода журналларини фақат сартарошхонада ўтиргандагина ўқийди. У чиройли кўйлакларни кўрганда, чин дилдан ҳайратда қолади ва ҳатто уларни санъат асари деб билади. У ўзи учун тасвирларни танлашда амалий нуқтаи назарни инобатга олади. Одри харид қилишни ёмон кўради ва фақат зарурат туғилганда харид қилишга боради. Шу билан бирга, у тенденцияларга эътибор бермасдан, ўзига ёқадиган нарсани танлайди.

    Актриса ўзини мукаммал француз намунаси деб ҳисобламайди, лекин у, биринчи навбатда, кийим услубни акс эттириши кераклигига эътибор қаратади. Шунинг учун у ҳеч қачон стилистлар билан ишламайди ва барча премьераларга такрорланмас образда ташриф буюради. Ва агар унинг қиёфаси танқид қилинса, Одри буни сабоқ сифатида қабул қилади, чунки ҳар қандай тирик инсон хатоларга йўл қўйиши табиий.

    Мавзуга доир:

    • Дунё томошабинлари меҳрини қозонган француз актрисалари (фото)
    • Аввал ва ҳозир: таниқли француз актрисалари қандай кўринишда?
    • Буюк аёллар ҳақидаги энг яхши 10 фильм (фото)

    02.12.2021, 17:41   Изоҳ (0)   24073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муҳаммадали Алиев рафиқасининг қистови билан актёр бўлгани ҳамда онасининг ўлимидан сўнг ўзига кела олмаётгани ҳақида

    02.12.2021, 13:45

    «Калмар ўйини» Gotham Awards версиясига кўра йил сериали деб топилди

    02.12.2021, 09:26

    «Қор маликаси» 55 ёшда: Фильмдаги Герда, Кай ва қароқчи қизнинг тақдири қандай кечди?

    01.12.2021, 21:38

    Бир фильмда роль ижро этган Голливуднинг қариндош актёр ва актрисалари (фото)

    01.12.2021, 12:31

    Севимли фильмларни тасвирга олиш жараёнидан қизиқарли суратлар

    30.11.2021, 20:43

    Болливуд юлдузи — Амир Хон суратга тушиши кутилаётган ҳинд фильмлари (фото)

    29.11.2021, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.