• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 2022 йилда қуриладиган 22 та «Янги Ўзбекистон» массивлари аҳолиси учун 15 гектардан қишлоқ хўжалиги ерлари ажратиш ҳақида кўрсатма берди

    Ҳудудларда 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш лойиҳаси «мамлакат фаровонлигини ошириш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги энг муҳим ислоҳотлардан биридир». Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни янги массивлар қурилишига доир тақдимот билан таниши вақтида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.

    Фарғона вилояти Боғдод туманидаги янги массив (Боғдод тажрибаси).

    Фарғона вилояти Боғдод туманидаги янги массив (Боғдод тажрибаси).
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    «Дастур асосида 2022 йилда 22 та массивда 34 та мактаб қурилади, 43 та боғча, 21 та тиббиёт муассаси қурилиши керак. Бу ҳам ҳамма шароитларни яратиш учун лойиҳага кирган. Энг катта мақсадим — массивларда кичик саноат зоналари, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали камида 50 минг иш ўрни яратишимиз зарур», — деган президент. Айни вақтда, Шавкат Мирзиёев илк намунавий массив Фарғонанинг Боғдод туманида, «имкони йўқ жойда» амалга оширилганини қайд этиб ўтган.

    Наманган вилояти Чуст туманида қурилиши режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон» массиви лойиҳаси.

    Наманган вилояти Чуст туманида қурилиши режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон» массиви лойиҳаси.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Фарғона вилоятида қурилиши режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон» массивларидан бирининг лойиҳаси.

    Фарғона вилоятида қурилиши режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон» массивларидан бирининг лойиҳаси.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Қурилиш вазири Ботир Зокиров Наманган вилояти Поп туманида қурилиши режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон» массиви ҳақида президент Шавкат Мирзиёевга маълумот бермоқда.

    Қурилиш вазири Ботир Зокиров Наманган вилояти Поп туманида қурилиши режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон» массиви ҳақида президент Шавкат Мирзиёевга маълумот бермоқда.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Президент ушбу массивларда камида 1000 та хонадон бўлиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган. «Ўзбекистон 24» репортажида Наманганнинг Чуст тумани «Гулзор» маҳалласида бунёд этилиши режалаштирилаётган массивда уч йилда жами 1180 та хонадон (2021 йилда 500 та хонадонли 22 та, 2022 йилда 300 та хонадонли 15 та, 2023 йилда 380 та хонадонли яна 15 та кўп қаватли уй) фойдаланишга топширилиши режалаштирилганини кўриш мумкин.

    Давлат раҳбари янги массивлар аҳолиси учун улар яқинидан 15 гектардан қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш зарурлигини айтган. Шавкат Мирзиёев ушбу массивларни қуришда ҳар бир бино ва иншоотга энергия тежамкор ускуналарни жойлаштириш, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашёлардан кенг фойдаланиш, шу орқали нархларни арзонлаштириш, аҳоли учун зарур барча қулайликларни яратиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берган.

    Қурилиш вазири биринчи ўринбосари Давронжон Одилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида, жумладан, шундай деди: «Президент бу лойиҳаларда асосан эътибор қаратилиши керак бўлган нуқталар қилиб, массивларни танлашда вилоятларнинг энг узоқ, бугунги кунда уй-жойга эҳтиёжи баланд, эътибордан четда қолган, инфратузилма объектлари етиб бормаган, коммуникация тармоқлари билан тўла таъминланмаган ҳудудларини танлаб, ўша ҳудудларни ободлантиришга, инфратузилма, тараққиёт олиб киришга қаратди».

    Давронжон Одилов, қурилиш вазири биринчи ўринбосари.

    Давронжон Одилов, қурилиш вазири биринчи ўринбосари.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Президент матбуот хизматининг 30 ноябрдаги ахборотида «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш дастурига бағишланган ноябрь ойи бошидаги видеоселектордан сўнг «янги массивлар учун шаҳар ёки туман марказига яқин, инфратузилмага эга жойлар танланиб, дастлабки лойиҳалар шакллантирилгани», таъкидланади; «Ўзбекистон 24» телеканалининг 30 ноябрдаги репортажида массивларни шаҳар ва туман марказларига яқин, инфратузилмага эга жойларда қуриш кўрсатмаси президент томонидан берилгани айтилган.

    Қурилиш вазири биринчи ўринбосарининг қўшимча қилишича, президент тақдимот чоғида энергия тежамкорликка алоҳида қаратишга, «энг камида умумфойдаланиш майдонларидаги энергия сарфини муқобил энергиядан олиш бўйича» топшириқ берган. Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, бунинг учун мавжуд норма ва стандартларга ҳам тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Шунингдек, массивларнинг ландшафт архитектураси «Яшил макон» ғоясидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқилади.

    01.12.2021, 17:06   Изоҳ (0)   29231
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини эълон қилди

    01.12.2021, 16:52

    Молия вазирлиги UzAuto Motors тўлайдиган солиқлар ҳақида қўшимча маълумот берди

    01.12.2021, 16:37

    Ўзбекистон биржасида хориж валюталари олди-сотдиси учун ундириладиган комиссия қарийб икки бараварга камайтирилади

    01.12.2021, 15:50

    Ўзбекистондаги маҳаллалар криминоген вазият бўйича «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади

    01.12.2021, 15:05

    Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми сабаб Янги йилни оила даврасида кутиб олиш тавсия этилди

    01.12.2021, 14:43

    Ўзбекистонга айрим давлатлардан келувчилар 10 кунлик мажбурий карантинга олинади

    01.12.2021, 14:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мессининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 4 август, 12:50

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    “Тошкентга қайтишдан хурсандман”. Женнифер Лопес кутилаётган концерти, фарзандлари ва ушалмаган орзулари ҳақида

    Мусиқа | 4 август, 12:40

    Франция фаластинлик талаба сабабли ғазоликларни эвакуация қилишни тўхтатди

    Дунё | 4 август, 12:35

    “Онам вафот этганини Озод Шукуруллоевдан эшитганман”. Индира Мифтаҳова ортиқча вазн билан кураш ва фарзандсизлиги ҳақида

    Маданият | 4 август, 12:25

    АҚШнинг иккита атом сувости кемаси “Россия яқинига” етиб келди

    Дунё | 4 август, 12:10

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.