• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Рафиқасининг қариндошлари учун хитой тилини ўрганган Марк Цукерберг, Грета Тунберг номи билан аталган ўргимчаклар. Машҳурлар ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборадиган фактлар

    Машҳур шахслар билан боғлиқ янгиликларни миллионлаб мухлислар кузатиб боради. Уларнинг ҳаётида рўй бераётган воқеалар, ўзгаришлар ҳам кўпчиликка қизиқ. AdMe юлдузлар билан боғлиқ фикрларни ўзгартириб юбортирувчи маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади.

    Жексон ва Меркюрининг ўхшамаган дуэти

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Поп-қироли Майкл Жексон ва Queen гуруҳи иштирокчиси Фредди Меркюри биргаликда 1985 йил «Theре Муст Бе Море то Life Тҳан Тҳис» қўшиғини ижро қилиши керак эди. Аммо лама сабаб бўлиб, бу ортга қолдирилган. Гуруҳ менежерининг айтишича, Жексон севимли ҳайвонининг қўшиқ ёзилишида иштирок этишини жуда ҳам истаган. Меркюри эса бунга рад жавобини берган.

    Рафиқасининг қариндошлари билан гаплашиш учун хитой тилини ўрганган Марк Цукерберг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Facebook асосчиси Марк Цукерберг 2014 йилда ярим соат хитой тилида мунозара олиб бориб, ҳаммани ҳайратда қолдирган. Талаффузи унчалик яхши эмаслигига қарамай, шу қадар банд инсоннинг хитой тилини ўрганишга вақт топгани кишини лол қолдиради. Бунинг иккита сабаби бор. Биринчидан, бу медиа маҳсулотни Хитой бозорида илгари суришга ёрдам бериши мумкин. Иккинчидан эса, миллиардернинг айтишича, хитой тилини ўрганганидан кейин унга рафиқаси Приссилла Чаннинг оила аъзолари билан мулоқот қилиш қулайроқ бўлган.

    Кайли Миноуг Кайли Женнер билан исми сабаб судлашган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кайли Миноуг «Кайли» маркасини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган Кардашьянларнинг энг кичик синглиси билан бўлган судда ютиб чиққан. Австралиялик хонанданинг айтишича, унга Кайли исми қўйилган вақтда Женнер ҳали дунёга келмаган. Миноугнинг фикрича, модель ўз бизнесини Кайли деб номлаши унинг брендига зарар етказиши мумкин. Алал-оқибат Женнер ўз брендини шунчаки Кайли деб номламай, унинг олдига Cosmetics сўзини қўшишга мажбур бўлган.

    Шерлок Холмснинг ёзувчиси ҳақиқий жиноятни фош қилган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Шерлок Холмс билан боғлиқ ҳикоялар муаллифи сифатида машҳур бўлган Артур Konaн Дойл ёзувчиликдан ташқари, судда ютқазганларнинг ҳимояси билан ҳам шуғулланган. Унинг ишлари орасида Оскар Слейтернинг озодликка чиқиши энг катта шов-шувга сабаб бўлган. Германиялик мигрант Шотландия судидаги хатонинг қурбони бўлган. Ноҳақ равишда сургун қилинган эркак орадан деярли 20 йил ўтиб ушбу ишни кўриб чиқишни илтимос қилиб, Konaн Дойлга мактуб ёзган. Ҳақиқат курашчиси сифатида маълум бўлган Артур дарҳол ишга киришган ва машҳур дедуктив методи билан бахтиқаро инсоннинг айбсизлигини исботлаган.

    Бритни Спирс гуруҳ таркибида қўшиқ куйлаши керак бўлган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Хонанда яккахон фаолиятини бошлашдан аввал ўша вақтдаги машҳур The Spice Girls билан рақобатлаша олиши кутилган Innosense гуруҳига қабул қилинган. Аммо нима ҳам бўлган-у, Бритни ўрнига бошқа бир қўшиқчи олинган. Гуруҳ эса машҳурликка эриша олмаган.

    «Сумерки» тақдим қилинганидан кейин унинг ёзувчиси Стефани Майернинг турмуш ўртоғи ишдан кетган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Вампирлар ҳақидаги китоб илк бор 2005 йилда тақдим қилинган ва орадан бир ой ўтар-ўтмас New York Times бесцелларлари рўйхатида бешинчи, кейинроқ эса етакчи бўлган. Айниқса, ўсмирлар орасида машҳурликка эришган китобнинг экранизацияси муаллиф Стефани Майерга мўмайгина даромад олиб келган. Ҳаёти шунчалик ўзгариб кетганидан унинг турмуш ўртоғи фарзандларига қараб ўтириш учун ишдан бўшашга қарор қилган.

    Грета Тунберг шарафига номланган ўргимчаклар

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Нобель ва бошқа бир қанча мукофотларга номзод бўлган экофаол Грета Тунберг номи билан аталган ўргимчаклар бор экани ҳақида билармидингиз? Thunberga gen. nov. — Мадагаскардаги янги ўргимчак тури ҳисобланади. Олимларнинг айтишича, мактаб ўқувчиси жонини жабборга бериб куйинадиган иқлим ўзгариши, шунингдек, ўргимчаксимонлар ҳаёт тарзининг ўзгаришига ҳам таъсир қилади. Арахнологлар (ўргимчаксимонлар синфини ўрганувчилар) экофаолнинг исми билан ўргимчакларни аташ орқали бутун дунё эътиборини Мадагаскардаги биохилма-хилликнинг йўқолиб кетишига қаратмоқчи бўлган.

    Майкл Жексон «Гарри Поттер» мюзиклини тақдим қилишни истаган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    2010 йил Опра Уинфрига берган интервьюсида Жоан Роулинг Майкл Жексон унинг ёнига келиб жажжи афсунгар Гарри Поттер ҳақида мусиқали саҳна асари олишни таклиф қилганини маълум қилган. Аммо муаллиф тижорий таклифларга хавфсираб қарагани учун хонанданинг таклифига рад жавобини берган.

    Дэвид Боуинг кўз қорачиғи мактаб вақтидаги муштлашувдан кейин ўзгарган

    https://www.instagram.com/p/CWCSWqroW6H/?utm_source=ig_embed&ig_rid=7aaf2ee8-b49f-4d6e-b265-57adcc4eb296

    Мактабда дўсти Жорж Андервуд билан муштлашган Дэвиднинг кўз қорачиғи кейинчалик шундайлигича қолиб кетган.

    Бэнкси Time журналига пакет кийволган ҳолда тушган суратини юборган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Замонанинг энг ёрқин рассомларидан ҳисобланган Бэнксининг ким экани ҳали-ҳанузгача қоронғилигича қолмоқда. ОАВда унинг шахси билан боғлиқ турли тахминлар қалашиб ётишига қарамай, мана бир неча йилдирки, суратларида олам-олам маъно мужассам бўлган рассомнинг ким эканини ҳеч ким билмайди. 2010 йилда у Time журналининг энг нуфузли кишилардан тузиладиган 100 талик рўйхатидан ўрин олган. Ўзининг профилида рассом бошига пакет кийиб тушган сурати билан бўлишган.

    Жон Хилл Д витамини сабаб шифохонага тушиб қолган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актёр Жон Хилл «Уолл-стрит бўриси» фильмини суратга олиш вақтида шифохонага тушиб қолган. Гап шундаки, фильмда Донни Азофф ролини гавдалантириш учун Жоннинг камера қаршисида Д витаминини ҳидлаши керак бўлган. 7 ой давомида такрорланган ушбу трюк эса актёрнинг саломатлигига таъсир қилмай қолмаган.

    Стивен Болдуин «Ҳанна Монтана» шарафига татуировка туширган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ака-ука Болдуинларнинг кенжасида татуировка кўп. Улар орасида ҲМ ёзуви туширилгани ҳам бор. Бу «Ҳанна Монтана» сериалини билдиради. Майли Сайрус қачонлардир Стивенга агар елкасига шундай татуировка туширса, унга сериалдан эпизодик рол беришини айтиб ҳазиллашган. Буни жиддий қабул қилган Болдуин Майлининг айтганини қилган. Аммо сериалда иштирок этмаган.

    Эдди Редмейн ва шаҳзода Уильям мактаб вақтидан буён таниш

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эдди Редмейн шаҳзода Уильям билан бир мактабда ўқиган. Улар, шунингдек, бир регби жамоасида бўлган.

    Анна Никол Смитга насиб қилмаган мерос

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    26 яшар модель ва 89 ёшли бизнес-магнат Жеймс Говард Маршалл II турмуш қургани ОАВда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Тўйдан бир йил ўтиб эркак вафот этган, бева Анна эса мерос учун кураша бошлаган. Оқибатда Анна Никол Смитга бир чақа ҳам қолмаган, бизнесменнинг миллионлари эса Маршалл II нинг ўғлига қолган.

    Роналд Макдоналд масхарабозининг олиб ташланиш сабаби

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Роналд Макдоналд масхарабози бир вақтлар McDonald’s рамзи бўлган. Аммо 2006 йилда ҳаммаси ўзгарган. Ньюкасл полициясига бегона кимса масхарабоз костюмида югуриб чиқиб, болаларни қўрқитаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Бир неча кун шундай масхарабоз иштирокидаги ҳодисалар қайд қилинган. Шундан кейин фастфуд сотуви билан шуғулланадиган компания масхарабозни олиб ташлашга қарор қилган.

    Мавзуга доир: 

    • Фильмдаги образи учун қиёфасини таниб бўлмайдиган даражада ўзгартирган актёр ва актрисалар (фото)
    • Шахсий шаҳар, суғурталанган табассум ва юлдузлар билан боғлиқ бошқа қизиқарли фактлар (фото)
    • Уларни камера яхши кўради: Кунис, Момоа ва фильмдаги қаҳрамонидан фарқ қиладиган бошқа актёр ва актрисалар (фото)

    01.12.2021, 17:21   Изоҳ (0)   26172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин. Тадбиркорликни уддалай олмаган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    30.11.2021, 17:22

    Ҳар бир муваффақиятли эркак ортида буюк аёл туради: Даҳоларни вояга етказган оналар

    30.11.2021, 15:21

    «Жаҳонгир Отажонов ашула айтмаслиги эстрадамиз учун жиноят». Жаҳонгир Отажонов Даврон Кабуловнинг «7 юлдуз» концертида саҳнага чиқди (видео)

    30.11.2021, 13:41

    Кинода ёвуз қаҳрамон, ҳаётда қўй оғзидан чўп олмаган актёрлар (фото)

    30.11.2021, 11:43

    Instagram: Вайнер Dili.me’нинг гала концертга айланган тўйи, Райҳон ва Мунисани яраштириб қўйган Даврон Кабулов, Зарина Низомиддинова намоз ўқийдими?

    29.11.2021, 22:24

    Фото: Оммага арзон кийим-кечакда кўриниш берган машҳурлар

    29.11.2021, 19:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.