Қашқадарё вилояти Косон туманида жойлашган корхоналардан бирига тегишли омборхонада ёнғин чиқди, деб хабар беради вилоят ФВБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 30 ноябрь куни соат тахминан 11:41 ларда Фавқулодда вазиятлар бўлимига Косон тумани «Дўстлик» маҳалласида жойлашган «Бунёдкор текстил» корхонасининг қурилиши якунланмаган омборхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, воқеа жойига қутқарув хизматида 9 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб этилиб, ёнғин соат 12:40 лар атрофида тўлиқ ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин оқибатида бинонинг 260 метр квадрат шифт қисми ёнган. Аниқланишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари томонидан ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Аввалроқ Тошкентдаги корхона ётоқхонасида содир бўлган портлаш оқибатида 18 киши жароҳат олгани, Самарқанддаги елим ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)