Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти лавозимига сайланди.
Осиё Паралимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси 30 ноябрь куни ўз ишини бошлади. Онлайн форматда ўтказилаётган мазкур жараён 1 декабрда ўз якунига етади. Ассамблеяда Осиёнинг 45 мамлакатидан Паралимпия қўмиталари раҳбарлари иштирок этмоқда.
30 ноябрь кунги жараёнда Тошхўжаев делегация аъзолари томонидан бир овоздан Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти лавозимига сайланди.
Шу тариқа Ўзбекистон вакили илк бор Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлигига сайланганди.
Изоҳ (0)