• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Еттинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритган Месси, Англияда энг яхши ўйинчи деб топилган Салоҳ ва яна жароҳат олган Остон Ўрунов. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 30 ноябрь тонгининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    ЎФА ва Суперлига клублари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида ЎФА президенти Абдусалом Азизов раислигида 2021 йилги мавсум якунлари ва кейинги йилги мавсум режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда миллий чемпионатимизда тўп сураётган клубларнинг бош мураббийлари, жисмоний тайёргарлик ва илмий-методик таҳлил бўйича мутахассислари иштирок этди. ЎФА раҳбари футболчиларнинг бетартиб трансферлар натижасида доимий клубларни алмаштириши, бунда ўсиш ва юқори натижа қайд этиш асосий мақсад бўлмаётганлигини танқид остига олди. Масъулларга кейинги мавсумдан трансферлар жараёнини қаттиқ назорат остига олиниш топшириғи берилди. Шунингдек легионерларни олиб келишда уларнинг даражаси ва савиясига алоҳида эътибор қаратилиши кераклиги таъкидланди.

    Абдусалом Азизов кейинги мавсумда иштирок этадиган клублар сони ўзгартирилмаслиги, барча режалар регламент асосида ташкил этилишини маълум қилди. Янги мавсумдан бошлаб клублар учун бир қатор стандартлар жорий этилиши, хусусан, футболчилар учун жисмоний тайёргарликнинг минимал даражаси талаблари белгиланиши ва майдонлар ҳолати қатъий назорат остига олинишини айтди.

    Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йил бошида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Сречко Катанец қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь февраль ойида ташкил этиладиган йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. «Оқ бўрилар» 21 январь куни Токиода Япония терма жамоасига қарши ўйин ўтказса, 1 февралда БААда Янги Зеландия билан ўйнайди.

    Остон Ўрунов яна жароҳат олди

    Фото: «Уфа»

    Фото: «Уфа»

    «Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов РПЛ 16-туридан ўрин олган «Спартак»ка қарши ўйинни (1:1) муддатидан олдин якунлади.

    Футболчи жароҳати туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлди. 25-дақиқада унинг ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлган. Ҳозирча жароҳатнинг қай даражада жиддий экани номаълум.

    Жаҳон

    Лионель Месси — 7 карра «Олтин тўп» эгаси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    29 ноябрь оқшомида France Football томонидан йилнинг энг яхшилари тақдирланди. Унга кўра, йилнинг энг муҳим соврини «ПСЖ» вакили Лионель Мессига насиб этди. Месси еттинчи марта ушбу совринга эга чиқди ва бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади.

    Унинг асосий рақобатчиси Роберт Левандовски («Бавария») эса энг яхши ҳужумчи совринига эга бўлди.

    Ралф Рангник «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи этиб тайинланди

     

    Фото: «Манчестер Юнайтед»

    Фото: «Манчестер Юнайтед»

    Германиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлиги лавозимида мавсум охиригача фаолият юритади. Ундан кейин икки йил давомида маслаҳатчи сифатида ишлайди.

    Рангник 2021 йилнинг февраль ойидан ҳозиргача «Локомотив Москва» клубида спорт ва ривожланиш бўлими раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.

    Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг қачон ўтказилиши маълум қилинди

    ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати санасини тасдиқлади. Унга кўра, мусобақа 2022 йилнинг 3—12 февраль кунлари БААда бўлиб ўтади.

    Унда «Палмейрас» (Бразилия), «Челси» (Англия), «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони), «Ал-Аҳли» (Миср), «Монтеррей» (Мексика), «Окленд» (Янги Зеландия) ва «Ал-Жазира» (БАА)

    Муҳаммад Салоҳ англиялик мухлислар танловига кўра йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ливерпуль» ҳужумчиси Англия ва Уэльс футбол мухлислари ассоциацияси талқинига кўра 2021 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Мисрлик футболчи бу совринни иккинчи марта қўлга киритди. Салоҳ 2018 йилда ҳам ушбу совринга эга чиққанди.

    Муҳаммад соврин учун курашда Мэйсон Маунт («Челси»), Микаил Антонио («Вест Ҳэм»), Фил Фоден, Рубен Диаш (иккиси – «Манчестер Сити») ва Юри Тилемансни («Лестер») ортда қолдирди.

    Неймар камида 1,5 ойга сафдан чиқди

    «ПСЖ» жароҳатда бўлган бир қатор футболчилар ҳақида маълумот берди. «Сент-Этьенн»га қарши ўйинда (3:1) Неймар чап оёқ болдир ошиғидан жароҳат олган ва унинг тикланишига 6–8 ҳафта вақт кетади. Бир неча кундан кейин бразилиялик футболчи яна кўрикдан ўтади ва шундан кейин тикланиш жараёни қанча вақт олиши аниқ бўлади.

    Шунингдек, лазаретда бўлган Марко Верратти ва Мауро Икарди машғулотларга қайтган. Жоржиньо Вейналдум пайшанба кунидан шуғулланишни бошлаши айтилган. Тикланиш жараёнига қараб, Андер Эррера ҳафта охирида машқларни бошлаши мумкин, Юлиан Дракслернинг тикланишига ҳали 2-3 ҳафта вақт бор.

    30.11.2021, 07:48   Изоҳ (0)   22740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лионель Месси — 2021 йилги «Олтин тўп» соҳиби. Бу Месси учун 7-соврин

    30.11.2021, 01:54

    Майдондаги миллионлар: дунёнинг айни вақтдаги энг қиммат футболчилари

    29.11.2021, 23:44

    Расман: Ральф Рангник — «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи

    29.11.2021, 17:29

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япония ва Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

    29.11.2021, 12:49

    Вазифасидан озод этилган «Турон» президенти, бугун ўз эгасини топадиган «Олтин тўп» ва сафга қайтган Рамос. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    29.11.2021, 08:49

    Ла Лига. «Реал» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Севилья»ни енгди, «Атлетико»да йирик ҳисобдаги ғалаба

    29.11.2021, 06:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.