30 ноябрь куни олинган сара суратларни тақдим этамиз.
Асака тумани «Отиш» маҳалласида яшовчи Рустамжон ота хонадонида пишган қулупнай.
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Сергели туманидаги 5-метро бекати кассаси ёнида онасининг чек олишини кутиб турган опа-ука.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Коронавируснинг аввалги штаммларидан кўра юқумли бўлиши мумкин бўлган «омикрон» штамми биринчи марта Жанубий Африкада бир ҳафта олдин аниқланган эди. Шундан сўнг у бир неча мамлакатларда ҳам аниқланди. Суратда: Ниқоб тақиб футбол ўйнаётган Жанубий африкалик болалар.
Фото: AP Photo
Мавзуга доир: «Черняевка»нинг қарсилдоқ, қилтаноғи кам, фақат буханка билан ейиладиган балиқлари ҳақида репортаж
Сергели метро бекатларидан бирида станцияни томоша қилиб кетаётган болакай.
Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
1 декабрдан бошлаб Ҳиндистонда коронавируснинг «омикрон» штамми туфайли мамлакатга келаётган хорижий сайёҳлар учун янги қоидалар кучга киради.
Фото: «ТАСС»
Мавзуга доир: Қозоғистон коронавируснинг янги штамми туфайли мамлакатга кириш тартибларини кучайтиради
Мексикалик рассом Анна Тереза Фернандес «Бирга чизилган» инсталясиясининг бир қисми бўлган «Кумуш чизиқ» устида ишламоқда.
Фото: EPA
Полиция ходими Деҳлида Ҳиндистоннинг асосий мухолиф Конгресс партияси тарафдорларини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.
Фото: Reuters
Ҳиротдаги Фавқулодда вазиятлар бошқармаси олдида ташкил этилган қочқинлар лагерида чой тайёрлаётган оила.
Фото: AP Photo
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Саҳрода ёғган қор, арчалар билан безатилган Оқ уй, чегараларни қайта ёпаётган «омикрон». 29 ноябрь суратлари
- Мисрдаги Сфинкслар хиёбони, Нью-Йоркда учиб юрган динозавр, «Бойқўнғир»дан парвоз қилган ракета. 26 ноябрь суратлари
- Марадона хотирасига ҳурмат, Нью-Йоркда шукроналик паради, илон билан дўстлашган қиз. 25 ноябрь суратлари
- Шаҳар марказига ўрнатилган арча, вакцина флаконлари билан безатилган хона, Ерни астероидлардан ҳимоя қилувчи технология. 24 ноябрь суратлари
- Мирзиёевдан чойхона сўраган отахон, Қуддусдан топилган 2 минг йиллик танга, Қоҳирадаги автомобиллар чиқиндихонаси. 23 ноябрь суратлари
- Оқ айиқлар жанги, Хитойда кузатилаётган хавфли даражадаги совуқ, футбол кўраётган қизлар. 22 ноябрь суратлари
- Пойгачи итлар, ноанъанавий тарзда вакцина олаётган бола, пул олиш учун навбатга турган афғон аёллари. Ҳафта суратлари