• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Расул Кушербаев дам олиш кунлари долларни «қора бозор»да алмаштиришга мажбур бўлганини ёзиб, Марказий банкни танқид қилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев 27 ноябрь куни Facebook’да жонли эфирга чиқиб, ўзи истиқомат қиладиган Янгийўл шаҳрида бир соат давомида валюта айирбошлаш шохобчасини қидирганини, бироқ уларнинг барчаси ёпиқ эканини маълум қилди, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Фото: Telegram / Расул Кушербаев

    Фото: Telegram / Расул Кушербаев

    «Одамларнинг шанба кунлари кўпроқ бўш вақти бўлади ва нарса харид қилишга чиқиши мумкин. Туристларни ҳам вақти бўлса шу кунлари айланади. Лекин бизнинг банкларимизнинг валютани айирбошлаш шохобчалари шанба, якшанба кунлари ишламас экан. Марказий банкимизнинг шу муаммони ҳал қилиб бермай шу пайтгача юрганига қойил қолсангиз бўлади», — дейди у.

    У 100 долларлик купюрадан фақат 50 долларини алмаштириши керак бўлган. Нақд долларни алмаштирувчи ягона банкомат эса қайтим бермайди. Банклар депутатга дам олиш кунлари уларда тизим ўчишини маълум қилган.

    «Мен ўзим хоҳламаган ҳолда ‘қора бозор’ни қидириб, 50 долларни қайтим билан олишим учун жиноятга йўл қўйиб, ноқонуний валюта айирбошлашим керак… Ҳозир менга гувоҳ бўлиб турасизлар деб, банкнинг вакилларини чақирдим», — дейди депутат.

    «Марказий банк мана шу шароитни қилиб бермагани учун фуқаролар жавобгар бўлиб кетадиган аҳволда турибди. Яъни Марказий банк яратиб қўйган тизими оқибатида ‘қора бозор’ йўқолмаяпти… Шунча пайтдан бери жавобгар бўлиб кетган фуқаролар бўлса, ҳаммасининг номидан Марказий банкка каттадан-катта раҳмат, шулар сабабчи бўлган», — дея таъкидлаган Расул Кушербаев.

    «Агар чет эллик турист келса, шанба—якшанба куни расвоси чиқар экан. Мен Ўзбекистонда юриб, 1 соатдан бери шу аҳволда юрибман. Бу шармандалик-ку… Ишонгим келмайди. Наҳотки, шанба—якшанба куни кассаларни, айирбошлаш шохобчаларини ишлатиб қўйиш қийин?», — дея савол билан юзланди у.

    Расул Кушербаев кейинроқ, гувоҳлар иштирокида «қора бозор»дан 100 АҚШ долларининг 50 долларини сўмга алмаштириб олганини маълум қилган.

    «Ҳолатдан хулоса шуки, ҳар қандай вазиятда ҳам фуқаролар ҳуқуқбузарлик қилмасликлари учун уларни шуни қилишга мажбур қилувчи барча сабаблар бартараф этилиши шарт. Бўлмаса адолат нуқтаи назаридан жавобгар шароит яратмаган томоннинг бўйнида бўлади», — деб ёзади депутат.

    У, шунингдек, агар уни валютани ноқонуний айирбошлагани учун жавобгарликка тортишса, суд залида Марказий банк ҳам у билан бирга жавоб беришини айтган.

    «Эпламаса нима қилиб юрибди шу кунгача? Ўзлари ҳам юриб кўрса бўларди, дам олиш кунлари одамлар қандай ҳаёт кечиряпти, нима бўляпти, чет элдан қанча одам келади — ҳаммаси қийналиб юрибди», — деди Расул Кушербаев.

    «Ечим — бозор»

    Иқтисодчи Отабек Бакиров ўзининг Telegram каналида юқоридаги вазиятга изоҳ берар экан, муаммонинг ечими борлигини, у бутун дунёда ишлашини, бироқ «ўта ижтимоийлашган мақсадлари бор» Ўзбекистонда ишламаслигини таъкидлаган.

    «Кушербаев юз фоиз ҳақ, истеъмолчи мижоз сифатида ҳам, сайловчиларидан мандат олган депутат сифатида ҳам. Қани энди ҳар бир депутат шундай бўлса», — дейди у. Шундан сўнг, у нега тижорат банклари шанба—якшанба кунлари, кечки ва тунги вақтларда айирбошлаш шохобчаларини ишлатмаслиги сабабларига тўхталган.

    Биринчидан, дам олиш, байрам кунлари, кечки ва тунги вақтларда ходимларни камида 2 карра ҳақ тўлаб жалб қилиш керак бўлади. Бу кассирларга ҳам, назоратчи, қўриқчи ва инкассацияга ҳам таалуқли. Яъни шохобчаларнинг дам олиш, байрам кунлари ва тунги вақтларда ишлаши меҳнат сарфи ўртача 2 баробар юқори.

    Иккинчидан, дам олиш, байрам кунлари ва тунги вақтларда айирбошлаш операциялари ҳажми бошқа вақтдагига нисбатан каррасига кам. Бу тажриба, амалиёт ва кузатувлар тарзида аниқланган ҳолат, дея қайд этади Отабек Бакиров.

    Таъкидлашича, валюта операцияларига энг асосий талаб ҳосил қилувчилари — моккилар, ўрта ва майда тадбиркорлар, ёш, технологик мижозлар операцияларини ё иш кунлари ўтказишади ёки дам олиш кунлари эса улар онлайн тарзда операция ўтказишни маъқул кўришади. Чунки улар учун шу қулай ва афзал.

    «Кўряпсизки, дам олиш, байрам кунлари, кечки ва тунги вақтларда айирбошлаш шохобчаларининг харажатлари каррасига кўп, даромадлари эса каррасига кам, молиявий натижа эса доим манфий. Яъни уларнинг бу вақтда ишламаслиги асл сабаби соф тижорий нуқталарга бориб тақалади», — дея ёзди у.

    Иқтисодчи ечим бор ёки йўқлигини сўраб, кейин ўзи шу саволга жавоб берди: «Ечим бор. Бу ечим бутун дунёда амалда. Фақат биз ўта ижтимоийлашган мақсадларни ўз олдимизга қўйганимиз учун бу йўлдан юришга доим ҳадиксираймиз. Ечим — бозор».

    «Одатда бутун эркин дунёда ва айниқса туристик мамлакатларда айирбошлаш шохобчалари дам олиш кунлари ва тунги вақтларда валютани жуда арзон сотиб олади ва жуда қиммат сотади. Шу билан ўзининг маржиналлигини таъминлайди. Шартли айтсак, иш куни долларни 10 750 сўмдан сотиб олаётган банк шохобчаси дам олиш кунлари долларни 10 650 сўмдан сотиб олади. Худди шундай, иш куни долларни 10 800 сўмдан сотаётган банк шохобчаси дам олиш кунлари долларни 10 900 сўмдан сотади. Шу билан ҳажм камлигидан ютқазадиганини курс фарқи орқали қоплайди», — дея тушунтирди у.

    «Дунёнинг исталган мамлакатида тунда аэропортдан тушганингизда энг ноқулай курсларга рўпара бўласиз, меҳмонхоналарда ҳам шундай. Нега бизда бундай қилинмайди? Сабаби оддий — ижтимоий омиллар сабаб банклар минимал маржиналликни, қисқа коридорни ушлаш йўлидан юришади. Табиийки ўзларининг қадамларига ўзлари қурбон бўлишади. Сиз дам олиш кунлари валютангизни, масалан 100 сўм арзонроққа сотиб, валютани 100 сўм қимматроққа сотиб олишга тайёрмисиз?», — деб ёзади Отабек Бакиров.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил август ойида кўп йиллардан бери биринчи марта чет эл валютасини нақд кўринишда сотиб олишга рухсат берилди. Бунга қадар одамлар долларни фақат халқаро банк пластик карталари орқали (Visa, MasterCard ва бошқалар) сотиб олишлари мумкин эди.

    Мавзуга доир: Uzcard банкоматларида хориж валютасини айирбошлаш вақтинча тўхтатилди

    29.11.2021, 09:48   Изоҳ (0)   23333
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тошкентда йўлкира нархи Нью-Йоркка қараганда икки баробар қимматроқ» — иқтисодчи Ботир Қобилов

    29.11.2021, 08:42

    Қашқадарёда спорт мактаби директори 1,5 млн сўм пора олгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    29.11.2021, 08:10

    Чилонзор-Оқтепадаги эски икки қаватли «дом»лар бузилиб, ўрнига кўп қаватли уйлар қурилади

    28.11.2021, 22:39

    Чироқчида ИИБ ходимлари талабига бўйсунмай, улар устига ҳайдаб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди

    28.11.2021, 21:42

    Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Наманганга учган самолёти ноқулай об-ҳаво сабаб ортга қайтди

    28.11.2021, 21:26

    Ўзбекистон — футзал бўйича жаҳон чемпиони. Карлар ўртасида. Улар ва бошқа заиф эшитувчи спортчилар ташландиқ мажмуалардан яхшироғига муносиб

    28.11.2021, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.