Ўзбекистонда 2021 йилнинг 10 ойида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига 7226 нафар фуқаро мурожаат қилган. Бу ҳақда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори Муқаддам Расулова АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Брифингда маълум қилинишича, 2021 йилнинг 10 ойида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига 7226 нафар фуқаро мурожаат қилган, улардан — 4518 та ҳолатда турли зўравонлик содир этилган.
Шундан:
- 2457 та — руҳий;
- 1358 та — жисмоний;
- 37 та — жинсий;
- 666 та — иқтисодий зўравонлик;
- 2708 та ҳолатда оилавий низолар, келишмовчиликлар, ажрашиш масалалари билан мурожаатлар қайд этилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар кампанияси эълон қилингани, Халқ таълими вазирлигига ўз жонига қасд қилишга мойил қизлар рўйхатини шакллантириш вазифаси юклангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: «Аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик илдизини қуритиш йўлидаги курашда сизнинг олдингизда бўламан» — Саида Мирзиёева
Изоҳ (0)