• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Альбатрослар — жуда вафодор қуш. Аммо глобал исиш сабаб, афтидан, улар орасида ажрашишлар кўпайган

    Океандаги сув ҳарорати кўтарилгани сайин, альбатрос жуфтликлари орасида ажрашишлар сони ошиб бормоқда. Ушбу икки ҳодиса ўртасидаги боғлиқликни Атлантика океани жанубидаги Фолкленд оролларида уялайдиган қорақош альбатрослар тўдасини 15 йил давомида кузатиб борган Португалия, АҚШ ва Буюк Британия олимлари гуруҳи пайқади. Кузатув натижалари 24 ноябрь куни Лондон Қироллик жамиятининг илмий журналларидан бирида эълон қилинди. Мақоланинг қисқача баёни Американинг Science News нашри ва Британиянинг The Guardian газетаси томонидан тақдим этилди.

    Фолкленд оролларидаги қорақош альбатрослар жуфтлиги.

    Фолкленд оролларидаги қорақош альбатрослар жуфтлиги.
    Фото: Danita Delimont / Shutterstock / Meduza

    «Бизнинг билишимизча, тарихда илк бор атроф-муҳитдаги оғир шароитнинг моногам популяциялар кўпайишига салбий таъсири илк бор ҳужжатлаштирилмоқда», — дея мақоладан иқтибос келтиради Meduza.

    Қушларнинг 90 фоизга яқин тури моногам ҳисобланади, альбатросларнинг жуфтликлари эса қушлар орасида энг вафодорларидан бири. Нар ва мода альбатрослар никоҳ рақси давомида бир-бирини танлайди ва бу танловга умрининг охирига қадар содиқ қолади. Бу қушлар аксарият вақтини денгизда ўтказади, аммо уялаш маконига мунтазам қайтади ва ҳар сафар битта ҳамкори (умр йўлдоши) билан полапон очади. Унумли йилларда қорақош альбатросларнинг жуфтликлари ўртасидаги ажрашишлар 4 фоизга ҳам етмайди ва айрилишга кўпинча урчишдаги муваффақиятсизликлар (ё мода қушнинг тухум қўя олмаслиги, ёки полапон ўлиб қолиши) сабаб бўлади.

    Маълумот учун: Альбатрослар бир йилда бир ёки икки, бўлмаса йилда бор-йўғи битта тухум қўйиш йўли билан кўпаяди. Нар ва мода қуш тухумни тахминан 70 кун давомида галма-гал босади.

     

    Олимлар 2004—2019 йиллар давомида Фолкленд оролларидаги альбатрослар колониясини тадқиқ этган. Улар 424 та мода қушнинг хатти-ҳаракатини кузатган, уларнинг жуфтликлари қандай қилиб ажралиб кетганини белгилаб, ушбу жуфтликлардан бирортаси аввал авлод қолдира олганмиди-йўқми, ҳисоблаб борган. Тадқиқотчилар «ажрашишлар»нинг энг асосий сабабчиси полапон очишдаги омадсизлик бўлиб қолмоқда, деган хулосага келган — бундай ҳолларда қушлар кўпинча ўз ҳамкорини ўзгартиришга қарор қилган. Аммо океандаги сув ҳароратининг кўтарилиши билан «ажрашишлар» сони ҳам ошган. Океандаги сув ҳарорати бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори даражага чиққан 2017 йили альбатрослар орасидаги «ажрашиш индекси» 7,7 фоизгача ўсган.

    Тадқиқотчиларнинг фикрича, бунинг иккита изоҳи бўлиши мумкин. Биринчиси — сув ҳарорати кўтарилиши билан альбатросларнинг овқат топиши қийинлашмоқда ва колонияга уялаш даврининг бошида қайтишга улгурмаяпти, бу вақтда эса уларнинг доимий ҳамкори бошқа бир қушни танлаб кетяпти. Иккинчиси — атроф-муҳитдаги шарт-шароит ёмонлаша боргани сайин мода альбатросларда стресс гормони ошиб кетяпти, аммо улар атрофдаги ёмон шароитни «ёмон ҳамкор» билан адаштиряпти, шу сабаб нар шеригини алмаштирмоқда (олимлар бу ҳолатга «ҳамкорини сохта айблаш назарияси» деб ном берган).

    Умуман олганда, ҳароратнинг кўтарилиши ва «ажрашишлар» даражаси ўртасидаги боғлиқлик сезиларли бўлса-да, унчалик ҳам кучли эмас — ажрашишлар даражаси ҳарорат ўзгаришсиз қолган йилларда ҳам сезиларли фарқ қилиб турган.

    Альбатрос ва унинг полапони.

    Альбатрос ва унинг полапони.
    Фото: Danita Delimont / Shutterstock / Meduza

    Балиқ овлаётган альбатрос.

    Балиқ овлаётган альбатрос.
    Фото: Wildestanimal / Shutterstock / Meduza

    Аввалги жуфтидан айрилгач, альбатрослар ўзига янги ҳамкор топиш учун бутун бошли кўнгил овлаш даврини бошидан бошлаши керак. Бу анчайин узоқ давом этадиган жараён ва бунда ёлғиз қушлар маълум муддат авлод қолдириш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳам мумкин. Олимларнинг фикрича, улар томонидан аниқланган воқелик альбатросларнинг шундоқ ҳам камайиб бораётган жаҳон популяциясининг қисқаришини янада тезлаштириши мумкин. Глобал исишдан ташқари, бу қушлар ҳаётига океан сувининг пластик билан ифлосланиши, уларни тасодифан ўлдириб қўядиган балиқчилик кемалари ва ҳатто уларнинг инларини бузиб, вайрон қилиб кетадиган сичқонлар ҳам хавф солмоқда.

    28.11.2021, 17:47   Изоҳ (0)   21894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчилари жазоланишини билдирди

    28.11.2021, 16:50

    «Толибон» 2022 йилда қизлар учун мактаблар очишни режалаштирмоқда

    28.11.2021, 16:19

    Ла Манш орқали Франциядан Британияга сузиб ўтмоқчи бўлган 27 нафар муҳожирнинг ўлими икки давлат ўртасидаги кўп йиллик баҳсни авж олдирди

    28.11.2021, 12:50

    Британияга Арвен бўрони ёпирилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди (фото ва видео)

    28.11.2021, 10:56

    National Geographic муқовасидаги «Афғон қизи» Италиядан бошпана олди

    27.11.2021, 13:15

    Путин, Пашинян ва Алиев Сочида уч соатли учрашув ўтказди. Улар Арманистон ва Озарбайжон чегараларини делимитация қилиш бўйича комиссия тузишга келишиб олган

    27.11.2021, 12:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.