• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ла Манш орқали Франциядан Британияга сузиб ўтмоқчи бўлган 27 нафар муҳожирнинг ўлими икки давлат ўртасидаги кўп йиллик баҳсни авж олдирди

    24 ноябрь куни Франция қирғоқлари яқинида ичида бир неча ўнлаб муҳожирлар бўлган пуфлама қайиқ чўкиб кетди. Франциядан Буюк Британияга йўл олган муҳожирлар ушбу қайиқ ёрдамида Ла-Манш бўғозидан ўтишга уринган. Ҳалокатга учраганларнинг айримлари Франция соҳил хизматлари томонидан қутқарилган бўлса-да, улардан 27 нафари чўкиб кетган. BBC хабарига кўра, қурбонлар орасида уч нафар бола ҳам бор. Бу воқеа Париж ва Лондон ўртасида Франциядан Буюк Британияга сузиб ўтаётган муҳожирлар масаласини қандай ҳал қилиш борасида бир неча йиллардан бери давом этаётган баҳсни авж олдирди, деб ёзади Meduza.

    Англия жануби-шарқидаги Данженесс шаҳрига яқин қирғоқда Британия қутқарув кемасидан тушаётган муҳижорлар. 24 ноябрь, 2021 йил

    Англия жануби-шарқидаги Данженесс шаҳрига яқин қирғоқда Британия қутқарув кемасидан тушаётган муҳижорлар. 24 ноябрь, 2021 йил
    Фото: AFP

    25 ноябрь куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўзининг Twitter’даги саҳифасига Франция президенти Эммануэль Макронга мурожаат қилинган мактубни жойлади. Мурожаатномада Жонсон миграция инқирозини ҳал қилиш бўйича бир нечта таклифларни илгари сурган: масалан, бўғоз сувларида ҳамкорлидаги сув ва ҳаво патрулларини ишга тушириш, Ла-Манш бўйлаб ўтадиган муҳожирлар кемаларини аниқлашнинг юқори технологияли усулларидан, жумладан, радарлар ва сенсорлардан фойдаланиш таклиф қилинган.

    Алоҳида мурожаатда Жонсон ўзининг олдинги таклифларини, жумладан, икки мамлакат бир-бирининг сувли ҳудудларига патруль кемаларини киритиши ва Британия қирғоқларига келган муҳожирларни Францияга қайтариш дастурини амалга ошириш зарурлигини қайд этган.

    Парижда Жонсоннинг хатти-ҳаракатлари хуш кўрилмади. Макрон британиялик ҳамкасби ўз мактубини унга шахсан йўлламаганидан айниқса ғазабланган. «Бундай масалаларни мамлакатлар раҳбарлари Twitter’да ёки очиқ хатлар орқали кўриб чиқмайди», — деди Макрон ва бу ёндашувни «бемаънилик» деб атади. Шундан сўнг Франция Британия ички ишлар вазири Прити Пателга Европа Иттифоқи вазирларининг миграция инқирози бўйича йиғилишида иштирок этиш учун берган таклифини қайтариб олди. Йиғилиш 28 ноябрь куни Кале шаҳрида бўлиб ўтади.

    Financial Times газетасининг ёзишича, французларнинг норозилигига сабаб шуки, уларнинг фикрича Буюк Британия Brexit туфайли юзага келган муаммолар учун Макронни жавобгарликка тортишга уринмоқда. Ўз навбатида, Британия расмийлари Франция президентининг муросасизлигини изоҳлар экан, Макрон апрель ойида президентликка қайта сайланиш учун курашиши, шу муносабат билан у миллатчи рақибларининг танқидларини қайтариши кераклигига ишора қилди.

    Франция шимолидаги Вимре қирғоғидан сузиб бошлаган бир гуруҳ муҳожирлар Ла-Манш бўғозидан ўтишга уринмоқда. 24 ноябрь, 2021 йил

    Франция шимолидаги Вимре қирғоғидан сузиб бошлаган бир гуруҳ муҳожирлар Ла-Манш бўғозидан ўтишга уринмоқда. 24 ноябрь, 2021 йил
    Фото: Reuters

    Муҳожирларни Францияга қайтариш таклифи Франция томонидан бир неча бор рад этилган, дея қайд этади Financial Times. Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен сентябрь ойида буни «шантаж» деб атаган эди; Париж Буюк Британия бу масалани Европа Иттифоқи даражасида ҳал қилиши кераклигини таъкидламоқда.

    Сўнгги пайтларда Франция-Британия муносабатлари бошқа сабабларга кўра ёмонлашгани сабабли муҳожирларга оид вазият ҳам мураккаблашди. Масалан, 26 ноябрь куни француз балиқчилари норозилик намойиши уюштириб, Ла-Манш орқали ўтадиган туннелни ва бўғоздан ўтувчи паромлар йўналишини тўсиб қўйди. Улар Британиянинг сувли ҳудудларида балиқ овлаш бўйича лицензия беришни талаб қилди. Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақидаги келишув шартларига кўра, ушбу ҳудудларда ов учун балиқчиларда тегишли лицензия бўлиши керак.

    Муҳожирлар Ла-Манш бўғозини кесиб ўтишда фойдаланган ва чўкиб кетган қайиқ қолдиқлари

    Муҳожирлар Ла-Манш бўғозини кесиб ўтишда фойдаланган ва чўкиб кетган қайиқ қолдиқлари
    Фото: Reuters

    BBC хабарига кўра, сўнгги ойларда Ла-Манш орқали қайиқда Британияга етиб боришга уринган муҳожирлар сони кескин ошган. Агар 2020 йилда ўн мингдан кам одам бўғоздан ўтишга уринган бўлса, 2021 йилда улар сони 25 мингдан ортган. Бўғозни кесиб ўтишнинг бундай усули шу қадар оммалашганки, Decathlon спорт дўконлари тармоғи Кале ва Франция шимолидаги бошқа порт шаҳарлардаги савдо нуқталарида қайиқлар сотишни тўхтатган.

    Мавзуга доир:

    • Ла-Маншда 30 нафардан ортиқ мигрант чўкиб кетди. Жонсон ва Макрон фожиа билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган
    • Францияда қочоқлар Ла-Манш орқали Британияга сузиб ўтишга уринаётгани учун спорт дўконларида қайиқ сотиш тўхтатилди

    28.11.2021, 12:50   Изоҳ (0)   52732
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британияга Арвен бўрони ёпирилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди (фото ва видео)

    28.11.2021, 10:56

    National Geographic муқовасидаги «Афғон қизи» Италиядан бошпана олди

    27.11.2021, 13:15

    Путин, Пашинян ва Алиев Сочида уч соатли учрашув ўтказди. Улар Арманистон ва Озарбайжон чегараларини делимитация қилиш бўйича комиссия тузишга келишиб олган

    27.11.2021, 12:05

    ЖССТ Африкада аниқланган коронавируснинг янги штаммини бутун дунё учун хавфли дея тан олди

    27.11.2021, 11:35

    WSJ: АҚШ Европадаги ҳарбий ўқувларини чеклаши ёки Россияга қарши санкциялар қўллаши мумкин

    27.11.2021, 10:52

    «Украинада декабрь бошида давлат тўнтариши ўтказиш режалаштирилмоқда» — Зеленский

    27.11.2021, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди




    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.