Ўзбекистонда музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Маълум қилинишича, «‘Музейлар тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун президент томонидан имзоланган. Киритилган қўшимчага кўра, музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши керак.
Қайд этилишича, давлат музейларига пулли хизматлардан, хайриялардан тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш миқдорини камайтиришга асос бўлмайди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ (0)