• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонликларнинг меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш учун Канада тортибдан Сингапургача музокаралар олиб борилмоқда

    Ўзбекистоннинг меҳнат муносабатлари ва меҳнат миграцияси соҳаларидаги хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан мавжуд ҳамкорлиги доирасида доимий равишда иш олиб борилмоқда. Хусусан, меҳнат миграцияси гwеографиясини кенгайтириш мақсадида Канада, Франция, Латвия, Финляндия, Исроил, Болгария, Греция, Италия, Баҳрайн, Бельгия, Қатар, Қозоғистон, Кувайт, Малайзия, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Польша, Сингапур каби давлатлар билан ҳукуматлараро ва идоралараро битим имзолаш имкониятлари кўриб чиқилди. Қуйида — шулар ҳақида батафсил.

    Баҳрайн билан ҳамкорлик

    «Ўзбекистон билан Баҳрайн ўртасида Баҳрайн ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат мигрантлари ва Ўзбекистон ҳудудидаги Баҳрайн фуқароси бўлган меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари таклифлари асосидан кўриб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан лойиҳани Баҳрайн томони билан биргаликда ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилган. Ҳозирда битим лойиҳаси Баҳрайннинг маъсул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Бельгия билан ҳамкорлик

    Таъкидланишича, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Бельгия Бандлик, меҳнат ва ижтимоий мулоқот федерал давлат хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжат лойиҳаси бўйича Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари таклифлари асосидан кўриб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани хорижий томон билан биргаликда ишлаб чиқиш бўйича топшириғи олинган. Ҳозирда ҳужжат лойиҳаси Бельгиянинг маъсул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Болгария билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон ва Болгария ўртасида меҳнат миграциясини тартибга солиш доирасидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари таклифлари асосида кўриб чиқилган. Битим лойиҳаси юзасидан Болгария томони билан ўтказилган музокаралар натижасида, Болгария мазкур лойиҳани 2021 йилги парламент сайловлари ва янги ҳукумат шаклланганидан сўнг кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигини билдирди.

    Греция билан ҳамкорлик

    Ушбу мамлакат билан боғлиқ иккита — Ўзбекистон билан Греция ўртасида Грециядаги Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат мигрантлари ва Ўзбекистон ҳудудидаги Греция фуқароси бўлган меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Греция Меҳнат ва ижтимоий масалалар вазирлиги ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик битими лойиҳалари ишлаб чиқилган. Вазирлар Маҳкамаси ҳар иккала битим лойиҳасини Греция томонига кўриб чиқиш учун юбориш ҳамда имзолаш чораларини кўриш топшириғини берган. Ҳозирда ҳар иккала битим лойиҳаси Грециянинг маъсул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Италия билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Италия Меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазирлиги ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик битими лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирда битим лойиҳаси Италиянинг маъсул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Исроил билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон ҳукумати ва Исроил ҳукумати ўртасида Исроил меҳнат бозоридаги махсус секторларда ўзбекистонлик ишчиларни вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳужжатнинг якуний лойиҳасини хорижий томон билан бирга ишлаб чиқиш ва имзолаш чораларини кўриш топшириғи олинган. Ҳозирда мазкур битим лойиҳаси Исроилнинг маъсул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Ўзбекистон ва Исроилнинг ваколатли органлари ўртасида 2021 йил августда ташкил этилган видеоучрашувда юқорида зикр этилган битим лойиҳасини имзолаш ва Ўзбекистон фуқароларини Исроилда иш билан таъминлаш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилган. Учрашув якунида ҳар икки томон вакиллари Исроилнинг ваколатли органлари вакилларидан ташкил топган делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва ташриф мобайнида битимни имзолашга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Исроил Аҳоли ва иммиграция хизмати (ПИБА) ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олган.

    Канада билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон билан Канада ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Канадада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган ҳолда танлаб олиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳужжатнинг якуний лойиҳасини Канада томони билан биргаликда ишлаб чиқиш ва имзолаш чораларини кўриш топшириғи берилган.

    Мазкур лойиҳа Канадага дипломатик каналлар орқали юборилгач, Канада томонидан турли важлар билан рад жавоблари олинган. Жумладан, Канада томони мазкур битим лойиҳасини пандемия билан боғлиқ ҳолат яхшиланганидан сўнг кўриб чиқишини билдирган.

    Қатар билан ҳамкорлик

    Қатар ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Қатар ҳудудида ишчи кучи бандлигини тартибга солиш тўғрисида битим лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳужжатнинг якуний лойиҳасини хорижий томон билан биргаликда ишлаб чиқиш ва имзолаш чораларини кўриш топшириғи олинган. Ҳозирда битим лойиҳаси Қатарнинг маъсул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Қозоғистон билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон ҳукумати ва Қозоғистон ҳукумати ўртасида Қозоғистон ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжат лойиҳаси бўйича ички давлат процедуралари ўтказилган, Вазирлар Маҳкамасининг битим лойиҳасини Қозоғистон томони билан бирга ишлаб чиқиш топшириғи олинган. Ҳозирда, ҳужжат лойиҳаси Қозоғистоннинг масъул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Кувайт билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон ҳукумати ва Кувайт ҳукумати ўртасида Кувайт хусусий секторларига ишчи кучини ишга ёллаш соҳасида ўзаро англашув меморандуми лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳужжатнинг якуний лойиҳасини Кувайт билан бирга ишлаб чиқиш ва имзолаш чораларини кўриш топшириғи олинган. Ҳозирда битим лойиҳаси Кувайтнинг маъсул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Латвия билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон ва Латвия ўртасида Латвияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ташкилий асосда танлаб олиш ва ишга жойлаштириш тўғрисидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилган.

    Латвия томонидан мазкур битим лойиҳасини имзолаш Европа Иттифоқи директиваларига зид ҳисобланиши, шу билан бирга Латвия хусусий иш берувчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинган.

    Малайзия билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида Малайзия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ташкилий асосда танлаб олиш ва ишга жойлаштириш тўғрисида битим лойиҳаси ишлаб чиқилган.

    Ҳужжатнинг якуний лойиҳасини хорижий томон билан биргаликда ишлаб чиқиш ва имзолаш чораларини кўриш топшириғи олинган. Ҳозирда битим лойиҳаси Малайзиянинг маъсул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Озарбайжон билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида Озарбайжондаги Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат мигрантлари ва Ўзбекистондаги Озарбайжон фуқароси бўлган меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилган.

    Битим лойиҳасини хорижий томон билан биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш чораларини кўриш топшириғи олинган. Ҳозирда ҳужжат лойиҳаси Озарбайжоннинг масъул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Польша билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон ва Польша ўртасида Польшада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ташкилий асосда танлаб олиш ва ишга жойлаштириш тўғрисидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилган эди, аммо ушбу ҳужжат лойиҳаси Польша томонидан турли важлар билан рад этилган.

    Саудия Арабистони билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида Уй хизматчиларини ёллаш тўғрисидаги битимҳамда Ишчиларни ёллаш тўғрисидаги битим лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда ҳар иккала лойиҳа Саудия Арабистонининг маъсул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Сингапур билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Сингапур Меҳнат ресурслари вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирда меморандум лойиҳаси Сингапурнинг маъсул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Финляндия билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида Финляндияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ташкилий асосда танлаб олиш ва ишга жойлаштириш тўғрисидаги битим лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Финляндия томони Ўзбекистон таклиф қилган битимнинг аксарият бандлари Европа Иттифоқи қонунчилиги билан тартибга солингани боис ушбу йўналишда янги келишувларни ишлаб чиқишга эҳтиёж йўқлигини билдириб, таклифни рад этган. Айни вақтда, Финляндия томони мамлакат қонунчилигига мувофиқ, ушбу мамлакатдаги барча меҳнат муҳожирлари, жумладан, ўзбекистонликларнинг ҳам ҳуқуқлари давлат ҳимоясига олинганини маълум қилган.

    Франция билан ҳамкорлик

    Ўзбекистон ва Франция ўртасида Францияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ташкилий асосда танлаб олиш ва ишга жойлаштириш тўғрисида битим лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Лойиҳа бўйича Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идораларидан таклиф ва мулоҳазаларни тўплаш жараёнида, Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги томонидан мазкур битим лойиҳасини имзолаш имконияти йўқлиги тўғрисидаги нотаси олинди.

    Шунингдек, Туркия Бандлик агентлиги, Германия Миграция ва қочоқлар масалалари бўйича федерал идораси ва Словакия Меҳнат, ижтимоий ишлар ва оила вазирлиги билан ҳамкорлик меморандумларининг лойиҳалари ишлаб чиқилиб, келишиш учун Ташқи ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

    27.11.2021, 17:27   Изоҳ (0)   4031
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ ўқувчига мўлжалланган мактабларда 6,2 млн ўқувчи таълим олмоқда — ХТВ

    27.11.2021, 16:51

    Юнусободдаги масжидда рус йигит ислом динини қабул қилган вақтда жанжал кўтарган шахс даволанишга жойлаштирилди

    27.11.2021, 15:32

    Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида биринчи ўзбек нутқ синтезатори яратилди

    27.11.2021, 14:57

    Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 маркали бензиннинг нархи 20 фоизгача пасайди

    27.11.2021, 14:25

    Ўзбекистонда коронавируснинг тўртта штамми аниқланган

    27.11.2021, 13:36

    Ўзбекистон Марказий Осиёда энергетика соҳасида эълон қилинган лойиҳалар бўйича етакчи — ЕОТБ

    27.11.2021, 12:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.