Самарқанд вилояти Ургут туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди, дея хабар қилмоқда вилоят ФВБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 22 ноябрь куни соат 14:13 да Самарқанд вилояти Ургут тумани «Дўстлик» МФЙдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:19 да етиб бориб, ёнғин соат 15:38 да қуршаб олинган ва 15:55 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида тахминан 150 квадрат метр майдонда уйнинг шифти ва том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)