• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда ички ишлар вазирига мурожаат йўллаган собиқ профилактика инспекторига нисбатан жиноий иш очилди. У 81 млн сўмни ўзлаштирганликда гумонланмоқда

    Facebook ижтимоий тармоғида Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, катта лейтенант, 2011–2015 йилларда ИИВ академиясида таҳсил олган, ҳуқуқшунос С.О.нинг Республика ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга йўллаган видеомурожаати тарқалди.

    Унда мурожаат эгаси иш ўрнида содир бўлаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан шикоят қилган.

    Унинг видеомурожаатда айтган сўзларига кўра, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ раҳбари, майор А.С. қўл остидаги профилактика инспекторларига ҳар куни бештадан маъмурий баённома тузиш, бир йилда 2 та маъмурий назорат ўрнатиш каби ноқонуний талабларни режа қилиб белгилаб берган. Бу режаларни бажармаган ходимларга ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилинган. ҲПБ бошлиғи, подполковник Б.И.га 50 АҚШ доллари берилса, режа бажарилган деб белгилаб қўйилган.

    Катта лейтенант ушбу мурожаатида ходимларга юқоридаги каби жарима «план»лари белгилаб қўйилгани, бўлимда таниш-билишчилик ва қариндош уруғчилик, мансабни суиистеъмол қилиш каби ноқонуний ҳаракатлар авж олганини таъкидлаб ўтади. Мурожаатчининг таъкидлашича, буйруқни бажармай ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган ходимлар куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратланади ва босим ўтказилади.

    Мавзуга доир: Фарғона вилояти ИИБ вазир Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллаган собиқ инспектор тўғрисида маълумот берди

    Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, 2021 йил сентябрь ойида фуқаро М.Й.нинг катта лейтенант С.О.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризасига асосан ўтказилган хизмат текшируви давомида катта лейтенант С.О. 2021 йил бошларида Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ва унинг бирга яшовчи ўғли, 1994 йилда туғилган фуқаро ва Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқароларга кредит олиб беришни ваъда қилиб, ишончига кирган.

    Уларнинг шахсига оид ҳужжатлари нусхаларини олиб, сўнг расмий ҳужжатлигини била туриб, сохта маълумотлар киритган Ушбу фуқароларнинг номларига «Халқ банки» орқали 81 400 000 сўм кредит олиб, кўп миқдордаги мулкларини қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган. Текширув якунига кўра 2021 йилда катта лейтенант С.О.ни эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши ҳақида хулоса қилинган.

    Наманган вилояти ИИБнинг хизмат текшируви хулосаси ва тўпланган ҳужжатлар, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Наманган шаҳар прокуратурасига юборилган.

    Прокуратура органлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув якунига кўра, юқоридаги ҳолат юзасидан 2021 йил 21 октябрда Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми «б, в» бандлари (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, Наманган шаҳар ИИБ собиқ профилактика инспектори С.О. бошқа фуқароларнинг номига олинган жами 81,4 миллион сўм кредит маблағларини талон-торож қилгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 168- ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Гумонланувчи турли баҳоналар билан терговга келишдан бош тортиб, яширингани сабабли унга нисбатан сиртдан айб эълон қилиниб, 13 ноябрь куни судининг ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

    Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 14 ноябрь куни айбланувчи ушланиб, ҳимоя ҳуқуқлари таъминланган ҳолда терговга жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Наманганда аёл бедарак йўқолган онасини топишда ёрдам сўраб, Президентга видеомурожаат йўллади. Ҳолатга вилоят ИИБ изоҳ берди
    • Қашқадарёда 1217 нафар тадбиркор муаммога дуч келганини айтиб, Президентга мурожаат йўллагани маълум қилинди

    16.11.2021, 19:55   Изоҳ (0)   39843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказади

    16.11.2021, 19:09

    Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш режалаштирилмоқда

    16.11.2021, 18:40

    Ўзбекистонда ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби белгиланди

    16.11.2021, 17:56

    Марказий банк долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини эълон қилди

    16.11.2021, 17:11

    Тошкентда жамоат транспортида тегажоғликка қарши кампания ишга туширилди

    16.11.2021, 16:42

    Қозоғистонлик тадбиркор Ўзбекистондаги корхонага етказиб берган 1 млн долларлик буғдой учун маблағни ололмаётганини айтмоқда

    16.11.2021, 16:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.