Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австрияда коронавирус билан касалланганлар сони ортаётгани сабаб COVID-19 га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат ёки сўнгги 180 кун ичида касалликдан тузалганини тасдиқловчи ҳужжати йўқ 12 ёшдан катталар учун локдаун эълон қилинди. Чекловлар 15 ноябрдан кучга кириб, 24 ноябрга қадар давом этади, деб хабар беради Meduza.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Эмланмаган фуқароларга фақат супермаркетлар, дорихона, сартарошхона, шифокор ёки вакцинация пунктига бориш учун уйдан чиқишга рухсат берилади. Бундан ташқари, улар иш ва ўқишга боришлари, диний муассаса ва сайрга чиқишлари мумкин.

Ҳисоб-китобларга кўра, янги чекловлар аҳолиси 8,9 миллион бўлган Австриянинг қарийб икки миллионига тааллуқли. Полиция ресторанларда, дўкон ва жамоат транспортларида аҳолининг вакцинация борасидаги сертификатларини текширади. Қонунбузарлик учун 1450 еврога қадар жарима белгиланиши мумкин.

Австрияда коронавирусга қарши эмланиш бўйича Ғарбий Европадаги энг паст кўрсаткич қайд этилмоқда. Мамлакатда аҳолининг 65 фоизи тўлиқ эмланган.

Аввалроқ Германия ва Греция коронавирусга қарши эмланмаганлар учун чекловларни кучайтиргани, Нью-Йоркда минглаб ўт ўчирувчилар эмланмагани сабабли ишдан четлатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди