Қизил йўлакдаги машҳур инсонларнинг қимматбаҳо кўйлаклари кўпчиликка таниш, аммо бугун улардан бир неча баробар қимматроқ либослар ҳақида гап кетади.
3-ўрин — Рене Штраусс тўй либоси
Тўй кўплаб қизларнинг ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан биридир. Табиийки, ушбу муҳим кунда келин ҳаммадан ажралиб туришни истайди. Рене Штраусс – кўплаб ҳайратланарли кўринишларга эга бўлган мукаммал тўй либосини яратиш бўйича бошқа дизайнерларга қараганда анча устун. У заргар Мартин Кац билан биргаликда энг қиммат тўй либосини яратди.
Фақат бир қарашда бу оддий кўриниши мумкин, аслида кўйлакнинг кўкрак қисми ажойиб тарзда порлаб турадиган олмослар билан безатилган. Тўғри, бундай либос оғир, аммо қанчалигини тахмин қилиб бўлмайди. Шуниси аниқки, ҳар қандай келин ҳам уни кийиб кўришни хоҳлайди. Айтганча, қимматбаҳо тошлар билан безатилган либоснинг нархи 16,2 миллион долларни ташкил қилади.
2-ўрин — Дебби Уингем абаяси
Кенг ва қора кўйлак излаётганлар 17,7 миллион доллар эвазига Дебби Уингем томонидан яратилган либосни харид қилиши мумкин. Айтганча, дизайнер энг қиммат пойабзалларни ҳам яратган.
Шундай қилиб, Дебби Шимолий Африка ва араб аёлларининг услубидан илҳомланган. Унинг кўйлаги кўплаб олмослар билан безатилган. Бироқ унинг асосий қиймати табиатдаги энг қиммат ва ноёб тошлардан бири ҳисобланган қизил олмосдир. Унинг баҳоси 7,4 миллион долларни ташкил қилади. Лекин бу ҳаммаси эмас. Кўйлак ҳар бири икки карат оғирликдаги 50 та қора ва 50 та оқ олмос билан безатилган. Бундан ташқари, либос учун 1000 га яқин ёқут ишлатилган.
1-ўрин – Абдуллоҳ Файзалининг Куала Лумпур либоси
Узун этак ва олти метрдан тикилган узун шлейфли ажойиб қизил кўйлак нафақат ҳажми, жозибали дизайни, балки нархи билан ҳам одамларни ҳайратда қолдиради. Либоснинг нархи 30 миллион долларни ташкил қилади. Бу каби нархнинг асосий сабаби, албатта, қимматбаҳо тошларда. Кўйлакнинг кўкрак қисми ҳашаматли 70 каратли томчи шаклидаги олмос билан безатилган.
Бошқа барча олмослар юбка ва шлейфга сочилган. Дизайнер Абдулла Файзали умумий оғирлиги 1100 карат бўлган 751 та тошдан фойдаланган. Шунингдек, у либосни Swarovski кристаллари, тафта, шифон, шойи ва бошқа қимматбаҳо материаллар билан безатган.
Изоҳ (0)